Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Noyabr 2015

КАРТОТЕКА

КАРТОТЕКА – алфавит, номерланган ёки алфавит–рақамли тартибда жойлаштирилган бир хил шаклдаги тикилмаган карточкалар ёки варақлар тизими; бу тизим қўлда олиб борилиши ҳам мумкин. Батафсил »

ҚАРОР

ҚАРОР – бу ижро ҳокимияти органининг ўз вазифаларини амалга ошириш бўйича муайян мақсадга эришишга йўналтирилган ва шу мақсадни амалга ошириш воситалари ва йўлларини назарда тутган бошқарув вазиятини таҳлил этиш ва баҳолашга оид эрки ифодасидир. Қарор ижро ҳокимияти тегишли органи компетенцияси доирасида қабул қилинадиган меъёрий ёки индивидуал (аниқ шахс ёки вазиятга тааллуқли) ҳуқуқий ҳужжат кўринишида юридик расмийлаштирилиши натижасида ҳуқуқий аҳамият касб этади. Бошқарув фаолиятини амалга ошириш жараёнида узоқ муддатли ва муайян соҳа билан боғлиқ фаолият (ишлар)ни истиқболли лойиҳалалаш юзасидан қарорлар, мас., ... Батафсил »

ҚАРОВСИЗ ҲАЙВОНЛАР

ҚАРОВСИЗ ҲАЙВОНЛАР – муайян шахсларга ёки мулкдорларга (ёки уларни аниқлаш имконияти бўлмаган ҳолатларда) тегишли бўлмаган уй, адашган ёки бошқа кўлга ўргатилган ҳайвонлар ҳисобланади. Фуқаролик қонунчилигига асосан қаровсиз ёки адашган чорва молларини ёхуд бошқа қаровсиз ўй ҳайвонлари ёки қўлга ўргатилган ҳайвонларни тутиб олган шахс уларни эгасига қайтариши шарт, башарти ҳайвонларнинг эгаси ёки унинг қаердалиги номаълум бўлса, тутиб олган пайтдан бошлаб уч кундан кечиктирмай топилган ҳайвонлар тўғрисида милицияга, тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига хабар қилиши шарт, улар ҳайвонларнинг ... Батафсил »

КАРНЕТ АТА (АТА CARNET)

КАРНЕТ АТА (АТА CARNET) – вақтинча олиб кириш ҳужжати, транспорт воситаларидан бошқа товарларни вақтинча олиб кириш учун ишлатилади. БҚКда тасдиқланган Глоссарийга мувофик Карнет АТА – халқаро божхона ҳужжати, АТА Конвенцияси шартларига кура эълон қилиниб (ёки чиқарилиб) какикий халқаро кафолат: миллий божхона ҳужжатлари қабул қилиниши, шунингдек импорт божи ва соликларни тўлаш, товарларни в а ктинча олиб кириш ва зарур булганда товарлар транзитини назарда тутган холда қабул қилиниши кабиларни таъминлайди. У товарларнинг вақтинча экспорт ва реэкспорти устидан назорат урнатиш учун қабул қилиниши ... Батафсил »

ҚАРИНДОШ–УРУҒЛАР

ҚАРИНДОШ–УРУҒЛАР – МКнинг 79-моддага асосан ўзаро яқин қариндош ёки қуда–анда бўлган шахсларнинг (ота–оналар, ака–укалар, опа–сингиллар, ўғил ва қизлар, эр–хотинлар, шунингдек эр–хотинларнинг ота–оналари, ака–укалари, опа–сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади. Бу қоидадан истиснолар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланиши мумкин. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133–сон қарорининг 3–иловасига мувофиқ қуйидаги шахслар бири иккинчисининг бевосита назорати остида давлат корхонасида ишлашлари мумкин: хориждаги ... Батафсил »

ҚАРИНДОШЛИК ФАКТИНИ БЕЛГИЛАШ

ҚАРИНДОШЛИК ФАКТИНИ БЕЛГИЛАШ – бу юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш билан боқлиқ масала бўлиб, суд томонидан алоҳида тартибда кўриб ҳал қилинадиган ишлар жумласига киради. Аризага қариндошлик фактини тасдиқлайдиган тегишли хужжатларни бошқача тартибда олиш мумкин бўлмаган ёки йўқотилган хужжатларини тиклашнинг имкони бўлмаган тақдирдагина суд аниқлайди. Ушбу масала бўйича ариза аризачи (даъвогар) яшаб турган жойдаги судга берилади. Батафсил »

ҚАРЗНИ ЎТКАЗИШ

ҚАРЗНИ ЎТКАЗИШ – кредит берувчининг розилиги ордали Қарздорларнинг бошқа шахсларга уз қарзларини утказиб беришлари қарор ижросининг узгартирилиши (қайтарма ижро қилиниши) ижро этилган суд хужжати узгартирилиб ёки бекор қилиниб, даъвони тула ёки цисман рад этиш туғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса, ёхуд даъво курмасдан цолдирилса, бекор қилинган ёки тегишли цисми ўзгартирилган суд хужжати буйича даъвогар фойдасига ундирилган ҳамма нарса жавобгарга қайтарилади. Яъни ижро давомида олиб берилган барча мол–мулк уз ҳолича қарори ижро қилинмасдан олдин эгалик қилган, фойдаланган ... Батафсил »

ҚАРЗНИ УЧИНЧИ ШАХСГА ЎТКАЗИШ

ҚАРЗНИ УЧИНЧИ ШАХСГА ЎТКАЗИШ – қонунда кўрсатилган ҳолларда қарздор шахснинг хизмат кўрсатиш, иш бажариш, пул ўтказиш мажбуриятидан келиб чиқадиган ўз қарзини кредиторнинг розилиги билан учинчи шахсга ўтказилиши тушунилади. Бунда янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги муносабатларга асосланган барча эътирозларни кредитор талабига қарши қўйишга хақли. Батафсил »

ҚАРЗДОРНИНГ АЙБЛИЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ

ҚАРЗДОРНИНГ АЙБЛИЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ – фуқаролик ҳуқуқидаги қарздорнинг айбсизлигини ўзи исботлаши тушунилади. Бу презумпциянинг асосларини ва ҳуқуқий оқибатларини аниқланиш жараёнида ҳаракатдаги қонунчилик қарздорнинг айбли эканлигини эҳтимол қилади. Батафсил »

ҚАРЗ ШАРТНОМАСИ

ҚАРЗ ШАРТНОМАСИ – деганда бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб–бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. Бу шартноманинг объекти бўлиб, турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар ҳисобланади. Қарз шартномаси жисмоний шахслар орасида энг кам ... Батафсил »

Юқорига