2015 йил 31 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент Ислом Каримов ФИФА рефериси Равшан Эрматовни “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда, ЎзА хабар бермоқда. “Мамлакатимизнинг спорт соҳасидаги шон-шуҳратини юксалтириш, халқаро майдонда ўзбек футболи нуфузини ошириш, миллий футбол ҳакамлари мактабини ривожлантириш борасидаги катта хизматлари ҳамда ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун Ўзбекистон футбол федерациясининг халқаро тоифадаги ҳаками, ФИФА рефериси Равшан Сайфиддинович Ирматов “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотлансин”, – дейилади фармонда. ... Батафсил »
Ойлик архивлар: Dekabr 2015
МАВСУМИЙ ИШЛАР
МАВСУМИЙ ИШЛАР – табиий ва иқлимий шароитларга кўра йил давомида эмас, балки белгиланган муайян ойлар давомида бажариладиган ишлардир. Мас., Тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтадиган мавсумий ишлар ва саноатнинг мавсумий тармоқлари рўйхати Вазирлдар Маҳкамасининг 1994 йил 11 – майдаги қарори билан тасдиқланган бўлиб, улар жумласига: Пахта тозалаш саноати корхоналаридаги мавсумий ишлар: Пахтани тозалаш; пахтани юклаш, тушириш; пахтани пневмотранспортга ортиш; қуритиш – тозалаш цехини йиғиштириш ва иситиш ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариб ташлаш, саноатнинг қанд – ... Батафсил »
Викторинада иштирок этинг ва iPhone 6 соҳибига айланинг
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Юридик клиникаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг йигирма йиллиги муносабати билан «Меҳнат кодексини биласизми?» онлайн викторинасини эълон қилади. Викторина фуқароларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини ошириш, улар ўртасида миллий ва халқаро меҳнат стандартларининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилмоқда. Викторинада ёши, маълумоти, ўқиш ёки иш жойидан қатъи назар барча фуқаролар иштирок этишлари мумкин. Викторина Меҳнат кодекси қабул қилинганлигига йигирма йил тўлган сана – 2015 йил 21 декабрь кунидан бошланиб, Меҳнат кодекси кучга кирганлигига йигирма йил тўлган сана – ... Батафсил »
ЛЮСТРАЦИЯ
ЛЮСТРАЦИЯ (лотинча lustratio – тозалаш) – қатор Шарқий Европа давлатлари (Венгрия, Чехия, Эстония, Латвия, Руминия)да масъулиятли давлат лавозимларни эгаллаб турган шахсларни, шунингдек бу лавозимларга номзодларни уларнинг ўтмишда коммунистик партия, давлат хавфсизлик хизмати раҳбариятига дахлдорлик ёки бу хизматлар билан ҳамкорлик қилганлик борасидаги текширишларнинг махсус таомили. Бу текшириш ўзини мустабид коммунистик режим билан ҳамкорлик қилиб бадном этган шахсларга маълум давлат лавозимларини эгаллашни, шу жумладан вакиллик ҳокимият органларига сайланишни тақиқлаган Легистрация тўғрисидаги махсус қонунлар асосида ўтказилади (1990–1993 йилларда қабул қилинган). Текшириш, қоидага кўра, ... Батафсил »
ЛЮМИНЕСЦЕНЦИЯ
ЛЮМИНЕСЦЕНЦИЯ – криминалистик объектларни ультрабинафша нурларида текшириш услубларидан бири. Спектрнинг кўзга кўринмайдиган қисқа тўлқинли нурларидан бири ультрабинафша нуридир, унинг хусусияти турли жисм, модда қолдиқлари, куз илғамайдиган рангсиз аломатларини кўринарли қилиб фотоматериалга тушириб мустаҳкамлайди. Ультрабинафша нурлар текширилувчи объектнинг устки қатламини ёритиб қолдиқ моддалар мавжуд жойларидан нур акси ёруғлик ҳосил қилиш билан кўринарли қилади. Ультрабинафша нурларини кўринарли спектроскопия усули билан текширув ўтказилганда моддаларнинг ёруғлик нурларини сингдириш ва акслантириш хусусияти спектрофотометрия таҳлили ҳосил бўлиб маълум чизмада акс этади. Ультрабинафша нурларини ҳосил қилишда симоб–кварц ... Батафсил »
ЛОРДЛАР ПАЛАТАСИ
ЛОРДЛАР ПАЛАТАСИ – Буюк Британия парламенти юқори палатасининг номи, унинг таркибига дунёвий ва диний лордлар (пэрлар) киради. Батафсил »
ЛОРД–КАНЦЛЕР
ЛОРД–КАНЦЛЕР – лордлар палатасининг бошлиғи (Буюк Британия парламентининг юқори палатаси), шунингдек, олий суд раиси ва Буюк Британия ҳукуматининг олий юридик маслаҳатчиси. Батафсил »
ЛОМБРОЗИАНЛИК
ЛОМБРОЗИАНЛИК (италиялик олим, психиатр ва криминалист Ч. Ломброзо (Lomborso 1835–1909) исмидан келиб чиққан) – криминологиянинг жиноятчиликни жиноятчининг туғма биологик хислатлари орқали тушунтирувчи йўналишларидан бири; XIX аср охиридан бошлаб тарқалган. Батафсил »
ЛОМБАРД КРЕДИТИ
ЛОМБАРД КРЕДИТИ – кредитнинг бир тури бўлиб, у фуқаролардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол–мулкни қисқа муддатли кредитларни таъминлаш учун гаровга қабул қилиш ихтисослашган ташкилотлар – лицензияси бўлган ломбардлар томонидан тадбиpкоpлик фаолияти сифатида амалга оширилади. Ломбардда ашёларни гаровга қўйиш ҳақидаги шартнома ломбард томонидан гаров паттаси бериш йўли билан расмийлаштирилади. Гаровга қўйилаётган ашёлар ломбардга топширилади. Ломбард гаровга қабул қилинган ашёларни гаровга қабул қилиш пайтида шунга ўхшаш ва шундай сифатли ашёларнинг наpхлаpига мос баҳодаги тўлиқ суммасида ўз ҳисобидан гаровга қўювчи фойдасига суғурталаши ... Батафсил »
ЛОКАУТ
ЛОКАУТ (инглизча lock out, айнан – бировнинг олдидан эшик беркитиш, киритмаслик) – жамоавий меҳнат низолари, иш ташлашлар даврида, шунингдек, корхонани ёки унинг филиал ва ваколтихоналарини тугатиш (қайта ташкил этиш) вақтида иш берувчи томонидан ишдан бўшатиш. Ривожланган мамлакатлар қонунчилиги жамоавий меҳнат низолари ва иш ташлашлар даврида “локаут”ни таъқиқлайди. Ўзбекистон қонунчилигида назарда тутилмаган. Батафсил »