ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КООПЕРАТИВИ (ширкат хўжалиги) – товар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун пай усулига ва асосан оила (жамоа) пудратига, фуқароларнинг ихтиёрий равишда бирлашишига асосланган, юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) фаолиятининг асосий тури қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштиришдир. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш билан бир қаторда кооперативнинг (ширкат хўжалигининг) ўз ҳудудида ҳам, шунингдек ундан ташқарида ҳам қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлаш, озиқ–овқат маҳсулотлари, халқ истеъмол моллари, ишлаб чиқариш–техника аҳамиятига ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 01.12.2015
КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК
КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК (якка тартибдаги тадбиркорлик) – ишлаб чиқариш тармоқлардаги банд бўлган ходимлларнинг ўртачийиллик сони кўпи билан 20 киши, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ва бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларидаги банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 10 киши, улгуржи ва чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш тармоқларидаги банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан 5 киши бўлган микрофирмалар ва бошқаларни келтириш мумкин. Ўз.Рес.нинг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигини кафолатлари тўғрисида”ги қонунига кўра, юридик шахс ташкил этиб, фаолияти юритаётган тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун қонун ҳужжатларида ... Батафсил »
ҚИСҚА МУДДАТЛИ ТЕКШИРИШ
ҚИСҚА МУДДАТЛИ ТЕКШИРИШ – назорат органлари томонидан бир иш куни давомида ўтказилиб, хўжалик юритивчи субъектларнинг молиявий–хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган текширувдир. Молиявий назорат турли усуллар воситасида амалга оширилиб, бунда уни ўтказиш усул ва йўллари тушунилади. У ёки бу усулни қўллаш бир қанча омилларга боғлиқ бўлиб, уларга молиявий назоратни амалга оширувчи органларнинг ҳуқуқий аҳволи, назорат объектлари ва мақсадлари, назорат ҳуқуқий муносабатларининг юзага келиши асосларини киритиш мумкин. Қисқа муддатли текширув ҳам текширувнинг усулларидан бири бўлиб ҳисобланади. Батафсил »
ҚИСҚА ДЕКЛАРАЦИЯ
ҚИСҚА ДЕКЛАРАЦИЯ – товарлар ва транспорт воситалари муайян божхона режимига жойлаштирилгунига қадар қисқа декларация қўлланилиши мумкин. Қисқа декларация ташувчи томонидан товарлар ва транспорт воситаларини кўрсатиш билан бир вақтда ёки божхона органининг рухсати билан товарлар ва транспорт воситалари кўрсатилганидан кейин йигирма тўрт соат ичида топширилади. Қисқа декларациянинг шакли ва унда кўрсатилиши лозим бўлган маълумотларнинг рўйхати ва уни бериш тартиби божхона органлари томонидан белгиланади. қисқа муддатли – бир йилгача бўлган муддатга мўлжалланган хазина мажбуриятлари. Батафсил »
ҚИСИЛИШ ИЗЛАРИ
ҚИСИЛИШ ИЗЛАРИ – ушбу излар асосан бузиш қуроллари (монтировка, лом, қисқич) ёрдамида жиноятчилар томонидан объектларни (бузиш, синдириш) куч ишлатиш йўли билан очишда ҳосил бўлади. Объектлар (эшикда, ромда, қулфларда) юзасида куч ишлатилгандан сўнг қисилиш аломатлари пайдо бўлади яъни объект шакли (қийшаяди, эзилади, пачоқланади) ўзгаради. Батафсил »
КИНОЛОГИЯ
КИНОЛОГИЯ – тергов жараёнида ва бошқа текширувларда махсус ўргатилган турли исларни сезувчан итлар билан ишлаш, уларни кичик давридан машқ қилдириб изловчи субъектларни иси орқали топиш фаолиятига айтилади. Тезкор қидирув фаолиятида итлар билан шуғулланадиган, уларни машқ қилдириб тарбия қилувчи мутахассисларни «Кинолог» – дейдилар. Қонун бўйича исковуч итларнинг ҳаракати, бирор одамга ташланиб тўхтатиб ушлаб туриш гарчи далил бўлмасада, шу асосда итнинг тўхтаган жойини, безовта бўлиб ушлаган одамни кўздан кечириш тинтув қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади Батафсил »
ҚИММАТЛИ ПОЧТА ЖЎНАТМАЛАРИ
ҚИММАТЛИ ПОЧТА ЖЎНАТМАЛАРИ – фойдаланувчи томонидан жўнатиш вақтида жойланма қиймати эълон қилинган почта жўнатмаларидир. Ўзбекистон Республикасида қимматли почта жўнатмалари Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган “Почта алоқаси тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади. Қимматли почта жўнатмалари тўғрисидаги тушунчанинг мазмуни мазкур қонуннинг 3-моддасида кўрсатиб ўтилгандир. Шунингдек мазкур қонун билан почта алоқасини ташкил этиш, унинг фаолияти ва ривожланиши соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солинади. Батафсил »
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ ҲОСИЛАЛАРИ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ ҲОСИЛАЛАРИ – даромади (зарари) бир ёки бир неча бозор кўрсаткичлари (индекслари) мазмунига боғлиқ бўлган қимматли қоғозлар. Амалда энг кўп учрайдиган қимматли қоғозлар турлари ва уларни тартибга солиш қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисидаги қонун билан тартибга солинади. Қимматли қоғозларнинг ҳосилалари опционлар, фьючерслар ва бошқа молиявий воситалар тарзида чиқарилиши мумкин. Опцион – шартнома бўлиб, унинг эгасига қимматли қоғозларни ёки товарларни битимда қайд этилган нархда белгиланган муддатда харид қилиш ҳуқуқини беради. Фьючерс – қимматли қоғоз (шартнома) бўлиб, муайян қимматли қоғозлар ... Батафсил »
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ ҲИСОБГА ОЛИШ РЎЙХАТЛАРИ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ ҲИСОБГА ОЛИШ РЎЙХАТЛАРИ – қимматли қоғозларни депозитарийда сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш бўйича депозитар операциялар стандартлари билан белгиланган ёзувлар тизими; Давлат рўйхатидан ўтказилган ҳамда белгиланган тартибда рўйхат рақамини олган қимматли қоғозларнигина Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқарилишига ва муомалада бўлишига йўл қўйилади. Давлат рўйхатидан ўтказилмаган қимматли қоғозларни чиқариш ғайриқонуний ҳисобланади ва бу ҳол эгасидан уларнинг ҳамда мазкур қимматли қоғозларни сотишдан тушган пулнинг олиб қўйилишига ва бой берилган наф қопланишини ҳисобга олган ҳолда инвесторларга қайтариб берилишига сабаб бўлади. ... Батафсил »