КРЕДИТ УЮШМАСИ – юридик ва жисмоний шахслар томонидан кредитлар бериш мақсадида ихтиёрий тенг ҳуқуқли аъзолик асосида тузиладиган кредит ташкилоти кредит уюшмаси деб эътироф этилади. Кредит уюшмаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ҳисобварақларини белгиланган тартибда очишга ҳақлидир. Кредит уюшмаси ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган манзили кўрсатилган юмалоқ муҳрига эга бўлиши лозим. Муҳрда айни пайтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин. Кредит уюшмасининг фирма номида «кредит уюшмаси» сўз бирикмаси ифодаланиши ва у бошқа кредит уюшмаларининг фирйа ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 01.12.2015
КРЕДИТ ТАШКИЛОТИ
КРЕДИТ ТАШКИЛОТИ – «Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги»ги қонунига мувофиқ юридик шахс юқорида кўрсатилган ЎзР қонунини назарда тутилган банк операцияларини Ўз.Р. Марказий банкининг махсус рухсатномаси (лицензияси)асосида ўз фаолиятининг асосий мақсади сифатида фойда олиши учун амалга ошириш ҳуқуқига эга. К.т хўжалик фаолияти сифатида ҳар қандай мулк шакли асосида ташкил этилади. К.т банк операцияларининг барча спекторини амалга оширувчи банкка ва айрим банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига эга банк бўлмаган кредит ташкилотларига бўлинади. Банк бўлмаган кредит ташкилотлари учун банк операцияларини қўшиб олиб боришга ... Батафсил »
КРЕДИТ
КРЕДИТ – бу вақтинча бўш турган пул маблағларни ва бошқа маблағларни маълум бир муддатга ва ҳақ эвазига қайтариб бериш шарти билан қарзга беришдир. Батафсил »
КОТИБ
КОТИБ – 1) жамоат ташкилотининг сайлаб куйилган ёки тайинланган раҳбари; 2) давлат лавозими даражаси (мас., дипломатияда); 3) мажлис кайдномасини ёзадиган шахс. Батафсил »
КОРХОНАНИНГ НОЧОРЛИГИ (банкротлиги)
КОРХОНАНИНГ НОЧОРЛИГИ (банкротлиги) – тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс, давлат корхонасидан ташқари, шунингдек матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шакллида иш олиб бораётган юридик шахснинг кредиторлар талабларини қондиришга қурби етмаса, суднинг қарорига мувофиқ у ночор (банкрот) деб ҳисобланиши мумкин. Юридик шахснинг банкрот деб ҳисобланиши унинг тугатилишига олиб келади. Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс, шунингдек матлубот ккоперативи ёки ижтимоий фонд шаклида иш олиб бораётган юридик шахс кредиторлар билан биргаликда ўзининг банкротлигини эълон қилиш ҳамда ихтиёрий суратда ўзини тугатиш ҳақида қарор қабул қилиш ... Батафсил »
КОРХОНАНИ СОТИШ ШАРТНОМАСИ
КОРХОНАНИ СОТИШ ШАРТНОМАСИ – олди–сотди шартномасининг ЎзР Фкда назарда тутилган махсус тури. К.с.ш. бўйича сотувчи мулкий мажмуа бўлган бутун корхонани (сотувчи бошқа шахсларга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлардан ташқари) харидорга мулк сифатида беради. Агар шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, фирма номи, товар белгиси, хизмат белгиси ҳамда сотувчи ва уни товарларини, иш ва хизматларини ажратиб турувчи бошқа воситаларга, шунингдек, унга лицензия асосида тегишли бўлган ана шундай фарқловчи воситалардан фойдаланиш ҳуқуқлари харидорга ўтади. Сотувчининг тегишли фаолият билан шуғулланиш учун ... Батафсил »
КОРРУПЦИЯ
КОРРУПЦИЯ (лотинча corruptio – айниш, порага сотилиш) – мансабдор шахснинг ўз мансаби бўйича берилган ҳуқуқларни бойиш мақсадларида суистеъмол қилишидан иборат. Мансабдор шахсларни сотиб олиш, уларнинг порага сотилиши ҳам К. дейилади. К. давлат аппарати ва парламент фаолиятида айниқса лавозимларга сайлов ўтказиш харажатларини кўтариш кўринишларида ҳам учрайди. Сайланган киши турли имтиёзлар, ёрдам, хизматлар кўрсатиб ўз “қарзини” қайтаради. Аксарият К. лоббизмни монополияларнинг қонунчилик органлари ва амалдорларга тазйиқ ўтказиш билан шуғулланадиган муассаса ва агентлари тизими б–н боғлиқ. Халқаро миқёсда 1970 й. ларда Японияга самалётлар ... Батафсил »
КОРРЕСПОНДЕНТЛИК ШАРТНОМАСИ
КОРРЕСПОНДЕНТЛИК ШАРТНОМАСИ – мамлакат ичида ёки ташқарисидаги банклар орасида тузилган битим бўлиб, унга кўра улардан бири бошқасининг тўлов ва ҳисоб–китоблар бўйича топшириғини бажаради. Бунда банклар ўзаро ҳисоб–китоблар қайси ҳисобварақлар бўйича амалга оширилишини келишиб оладилар, бир–бирларига мансабдор шахслари имзоларининг намуналарини ва комиссияси мукофот тарифларини берадилар. Батафсил »
КОРПОРАЦИЯ
КОРПОРАЦИЯ – АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлар ҳуқуқий тилида, одатда, юридик шахс, ташкилот тушунчасини англатади. «К.» ибораси ташкилотнинг мустақиллигини таъкидлаш учун, уни фуқаровий муносабатларнинг бир бутун ягона иштирокчиси эканлигини ифодалаш учун қўлланилади. Барча К.лар, Мас., АҚШда тўрт гуруҳга бўлинади: оммавий, ярим оммавий, тадбиркор ва нотадбиркор К.лар. Батафсил »
КОПИРОВКА
КОПИРОВКА – айрим ёзувни ёки имзони копировка қоғози ёрдамида кўчирилиб, устидан сиёҳ ёки паста қалами билан юргизиш. Кўпинча имзоларнинг асл нусхаси керакли ҳужжатга К. йўли билан туширилади ва жиноий мақсадда ишлатилади. К. усули ҳужжатларни ёритиш ва соясини бошқа қоғозга тушириш билан ҳам амалга оширилади. К. турли нурлар ёрдамида кузатиш ва суратга тушириш орқали текшириб аниқланади. (Норбоев) Батафсил »