Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 01.12.2015

ҚОНУН ЧИҚАРУВЧИ ҲОКИМИЯТ

ҚОНУН ЧИҚАРУВЧИ ҲОКИМИЯТ – ҳокимиятлар бўлиниши назариясига мувофиқ, давлатнинг ўзаро мувозанатлаштирилган ҳокимият шахобчаларидан бири бўлиб, давлат олий вакиллик органи томонидан қонунлар қабул қилиш ваколатининг рўёбга чиқарилишидир. У олий юридик кучга эга бўлган норматив–ҳуқуқий актлар – қонунлар чиқариш бўйича ваколатлар йиғиндисини мужассамлаштиради ҳамда ушбу ваколатларни амалга оширувчи давлат органлари тизими сифатида намоён бўлади. Қонун чиқариш – давлатнинг ўта муҳим функцияларидан бири бўлиб, у сайлаб қўйиладиган олий вакиллик муассасаси томонидан амалга оширилади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг асосий вазифаси халқнинг (жамиятнинг) иродасини қонун шаклида ... Батафсил »

ҚОНУН ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИ

ҚОНУН ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИ – Конст., қонунлар ва бошқа норматив–ҳуқуқий актлар томонидан белгиланган тартибда қонун лойиҳаларини парламент эътиборига ҳавола қилиш, қонун лойиҳасини муҳокама қилиш, уни қабул қилиш, қонунни имзолаш, нашр этиш ва кучга киритиш жараёни. Қ.ч.ж.нинг асосий қатнашчилари Конст.да белгиланган Қ.т.субъектлари ва биринчи навбатда ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи тармоғидир. Бундан ташқари, турли босқичларда қонунчилик жараёни қатнашчилари сифатида ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи тармоғининг турли бўлинмалари (палаталарнинг қўмиталари, келишув комиссиялари, ҳуқуқий ва тилшунослик экспертизаларини амалга оширувчи бўлинмалар, шахслар), қонун лойиҳаларини тайёрловчи ёки уларни ҳуқуқий экспертизадан ... Батафсил »

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ – норматив–худудий хужжатлар қонун хужжатлари ҳисобланади ва улар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари мажмуини ташкил дилади. Узбекиетон Республикасининг Конст.си, Узбекистон Республикасининг қонунлари, Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари донуилар ҳисобланади. Батафсил »

ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ

ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ – қонун чиқарувчи органга қабул қилиш учун таклиф қилинаётган ёки референдумда кўришга киритиш учун тайёрланган қонуннинг матни. Қонунни тайёрлаш жараёни лойиҳани тайёрлаш тўғрисида қарор қабул қилиш, унинг матнини ишлаш, дастлабки лойиҳани муҳокама қилиш ва қайта ишлаш, унинг барча манфаатдор идоралар ва ташкилотлар билан келишилишини қамраб олади. Қ.л.ни тайёрлаш якунлангандан кейин, у Қ.т.сифатида қонунчилик органига кўриб чиқиш учун киритилади. Қ.л. мазмуни бўйича қуйидаги турларга бўлинади: оммавий, у юриш–туришнинг умумий нормаларини ўрнатади; молиявий, у молиявий масалаларга тегишли (ажратмалар, солиқлар, қарзлар ... Батафсил »

ҚОНУН АНАЛОГИЯСИ

ҚОНУН АНАЛОГИЯСИ (ўхшашлиги) (юнонча analogia – мувофиқлик, ўхшашлик сўзларига яқин, инглизча analogу) – бу ҳуқуқда ҳуқуқий тартибга солинишга муҳтож бўлган, бироқ қонун ҳужжатларида мустаҳкамланмаган ижтимоий муносабатларга нисбатан ҳуқуқ тизимида ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ нормаларини қўллаш бўлиб, у ҳуқуқдаги «бўш жой»ларни, яъни маълум бир масала юридик воситалар ёрдамида ҳал этилиши лозим, бироқ бундай ечим қонунчиликда мустаҳкамланмаган ҳолда, уни тўлдириш усули ҳисобланади. ЎзР ФК да қ.а. мустаҳкамланган. Батафсил »

ҚОНУН

ҚОНУН – инсон, жамият ва давлат манфаатлари нуқтаи назариядан энг муҳим деб ҳисобланадиган ижтимоий муносабатларни мустаҳкамлаш, ривожлантириш ва тартибга солиш воситасидир. Қонунда халқнинг давлат ҳокимиятига доир олий иродаси акс эттирилганлиги, унинг ижтимоий қадр–қимматини оширади. Қонун давлат олий вакиллик органларининг энг юқори кучга эга бўлган актидир. Норматив–ҳуқуқий актлар тизимида қонунлар асосий ўринни эгаллайди. Қонун ҳуқуқнинг энг муҳим ва баобрў шакли бўлиб, унда ҳуқуқнинг ҳамма сифатлари мужассамлашади. ”Қонун» ибораси серқирра ва маънодордир. “Қонун” категорияси ижтимоий ва табиий фанлар томонидан кенг қўлланилади. Хусусан ... Батафсил »

ҚОНУН

ҚОНУН – давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи томонидан ёки бевосита халқнинг хоҳиш – иродасига кўра (Мас., референдум ўтказиш йўли билан) қабул қилинган ва, қоида тариқасида, энг мухим ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи юридик ҳужжат. Қ. давлат ҳуқуқ тизимининг негизини ташкил этади, давлатнинг бошқа органлари норматив ҳужжатларига нисбатан олий юридик кучга эга бўлади. Қ. ўзи қабул қилиш тартибига, махсус қонун ижодкорлиги таомилига эга. Ушбу таомил бир неча босқичдан, чунончи: қонунчилик ташаббуси, қ. лойиҳасининг мухокамаси, қ.ни қабул қилиш ва уни эълон қилиш босқичларидан ... Батафсил »

КОНТРАКТАЦИЯ ШАРТНОМАСИ

КОНТРАКТАЦИЯ ШАРТНОМАСИ – қишлоқ хўжалиги махсулотларини давлатга харид қилиш тўғрисидаги шартнома. Батафсил »

КОНТРАКТ БЎЙИЧА ҲАРБИЙ ХИЗМАТ

КОНТРАКТ БЎЙИЧА ҲАРБИЙ ХИЗМАТ – Қуролли Кучлар сафидаги ҳақиқий ҳарбий хизматга ихтиёрийлик асосида, ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар орқали давлат билан тузиладиган контрактга биноан кирган фуқаролар бажарадиган ҳарбий хизмат туридир. Ҳарбий хизматни касб тариқасида танлаган фуқаролар контракт бўйича ҳарбий хизматни оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларида ўтайдилар. Ҳарбий хизматни ўташ муддатлари ва асосий шартлари контрактда белгиланади. Айни пайтда дастлабки контракт хизматни оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида ўташ бўйича уч йил, офицерлар таркиби лавозимларида ўташ ... Батафсил »

КОНТРАГЕНТ

КОНТРАГЕНТ (лотинча Contrahens – “келишувчилар” маъносини билдиради) – фуқаролик ҳуқуқида тузиладиган шартнома тарафларидан биридир. Мас., маҳсулот етказиб бериш шартномасида – маҳсулот етказиб берувчи–сотувчи ва сотиб олувчи (ФК, 437-модда), мулк ижараси шартномасида – ижарага берувчи ва ижарага олувчи (ФК, 535-модда), пудрат шартномаларида – пудратчи ва буюртмачи (ФК, 631-модда), суғурта шартномасида – суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи (ФК, 914-модда) каби. Батафсил »

Юқорига