Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 01.12.2015

КОНТРАБАНДА

КОНТРАБАНДА (италянча – аксинча мақсад билани уюшган) – мамлакатга олиб келиш ва олиб кетиш тақиқланган товарлар, қимматбаҳо буюмлар, валюта бойликлари ва б.ни давлат чегарасидан қонунга хилоф, яширинча усулларда ўтказиш, шунингдек, тақиқланган молларни олиб ўтиш учун ноқонуний ҳаракатлар қилиш. Божхона назоратидан ташқари яширинча, аниқлаш қийин бўлган воситалар орқали ўтказилган ёки ҳужжатлар (декларация)да кўрсатилмаган моллар ноқонуний олиб ўтилган ҳисобланади. Бундай ноқонуний ўтказиладиган мол–мулкнинг ўзи ҳам К. дейилади. К. қонун б–н жазоланади. Халқаро қонунларга кўра, К. товарлари мусодара қилинади. Айбдорлар жарима тўлайди ёки ... Батафсил »

КОНСУЛЬТАНТ

КОНСУЛЬТАНТ – махсус масалани изохлаб, тушунтириб берувчи шахс. Батафсил »

КОНСТ.НИ ШАРҲЛАШ

КОНСТ.НИ ШАРҲЛАШ – давлат органлари, турли ташкилот ва айрим фуқароларнинг Конст.вий қонун чиқарувчининг Конст. нормаларида ифодаланган ниятлари маъно ва мазмунини тушунтириш ҳамда аниқлаштиришга йўналтирилган фаолияти. Юридик кучига кўра Конст.ни шарҳлаш расмий ва норасмийга ажратилади. Конст.нинг расмий шарҳини ёки мувофиқ келувчи Конст.ни қабул қилган орган, агар у парламент томонидан қабул қилинган бўлса (аутентик Конст. шарҳи) ёки давлат махсус ваколат берган орган, Мас., Конст.вий суд ёки Конст.вий нормаларни аниқ ҳолатлар муносабатида қўллайдиган давлат органлари, Мас., умумий судлар беради (каузал Конст. шарҳи). Бошқа ... Батафсил »

КОНСТ.ВИЙ ШИКОЯТ

КОНСТ.ВИЙ ШИКОЯТ – «Ўзбекистон Республикасининг Конс.вий суди тўғрисида»ги Қонуннинг 19 моддасида кўрсатилган субъектлар томонидан у ёки бу қонун ҳужжатининг Конс.га мос эмаслиги тўғрисидаги мурожаати. Батафсил »

КОНСТ.ВИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК

КОНСТ.ВИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК – ЎзРда давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва ЎзР Конс ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади. Конс.да назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият идоралари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конс.га хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади. Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин. Жамиятнинг бирон–бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида ... Батафсил »

КОНСТ.ВИЙ ҲУҚУҚ ТИЗИМИ

КОНСТ.ВИЙ ҲУҚУҚ ТИЗИМИ – Конст.вий ҳуқуқнинг ички тузилиши ҳамда уни ҳуқуқнинг бошқа соҳаларидан ажратиб турувчи қисмлари ва элементлари мажмуи. Конст.вий ҳуқуқ тизими Конст.вий ҳуқуқнинг умумий принципларини (халқ суверенитети, халқ вакиллиги, ҳокимиятларнинг тақсимланиши, инсон ҳуқуқларининг бегоналаштирилмаслиги ва бошқаларни, шунингдек, қ. Конст.вий–ҳуқуқий принциплар), Конст.вий–ҳуқуқий тартиботлар (институтлар) ва Конст.вий–ҳуқуқий нормалар (қ. Конст.вий–ҳуқуқий тартиботлар (институтлар), Конст.вий–ҳуқуқий нормалар) ўз ичига олади. Батафсил »

КОНСТ.ВИЙ ҲУҚУҚ СУБЪЕКТЛАРИ

КОНСТ.ВИЙ ҲУҚУҚ СУБЪЕКТЛАРИ – Конст.вий–ҳуқуқий муносабат иштирокчилари. Конст.вий ҳуқуқ субъектлари икки катта гуруҳ: жисмоний шахслар ва ижтимоий тузилмаларга ажратилади. Биринчи тоифага махсус ҳуқуқий субъект шахслари ва уларнинг гуруҳлари сифатида фуқаролар, ажнабийлар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, сайловчилар ва депутатлар киритилади.Конст.вий ҳуқуқ субъектларининг иккинчи гуруҳига бутун давлат, унинг органлари, баъзида уларнинг алоҳида ажратилган қисмлари (Мас., парламентдаги палаталар, комиссиялар, партиялар фракциялари), ҳудудий бирликлар, ўзни–ўзи бошқариш муассаса ва органлари, шунингдек, сиёсий партиялар ва бошқа ижтимоий бирлашмалар киритилади. Батафсил »

КОНСТ.ВИЙ ҲУҚУҚ

КОНСТ.ВИЙ ҲУҚУҚ – ҳуқуқий тизимининг асосий соҳаларидан бири. Ўзбекистон Республикаси Конст.вий ҳуқуқи шахс, жамият ва давлат ўртасида вужудга келадиган ва давлат ҳокимиятини амалга ошириш жараёнида пайдо бўладиган, инсон манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган муносабатларни тартибга солувчи Конст.вий ҳуқуқий нормалар тизими (йиғиндиси)дир. Бошқа бир қатор мамлакатларда ушбу ҳуқуқ соҳасини белгилаш учун «давлат ҳуқуқи» ибораси қўлланади. Конст.вий ҳуқуқ нормалар ёрдамида инсон, жамият ва давлат ҳокимиятини амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар тартибга солинади. Конст.вий ҳуқуқ нормалари инсон, жамият ва давлат ўртасида ўзаро ... Батафсил »

КОНСТ.ВИЙ ТУЗУМ

КОНСТ.ВИЙ ТУЗУМ – маълум давлатнинг Конст.си ва бошқа конституцивий–ҳуқуқий ҳужжатлари билан ўрнатиладиган ва муҳофаза қиланадиган ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий муносабатлар тизими. Конст.вий тузумни давлат тузуми билан ўхшаш деб ҳисоблаш нотўғри. Давлат тузумидан фарқли ўлароқ, Конст.вий тузум доимо давлатда Конст. мавжуд бўлишини тақозо этади. Халқ суверентети, ҳокимиятларнинг бўлиниши, инсон ҳуқуқлари устунлиги ва бошқалар Конст.вий тузумнинг зарурий белгилари саналади. Давлат тузуми эса ушбу белгиларга эга бўлмаслиги мумкин. Батафсил »

КОНСТ.ВИЙ ТРИБУНАЛ

КОНСТ.ВИЙ ТРИБУНАЛ – айрим хорижий мамлакатларда конс.вий назоратни амалга оширувчи орган. К.т. Мас., Польшада мавжуд. Конс.т. Марказий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги ўзаро бахсларни муҳокама қилиш бўйича Республика Президенти, Сейм (қуйи палата) Маршалига, Сенат (юқори палата) Маршалига, Вазирлар Кенгаши раисига, Олий суд раисига, Олий Маъмури раисига ва Олий Назорат органи рахбарига мурожаат этиши мумкин. Батафсил »

Юқорига