Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 11.12.2015

КЎП ПАРТИЯВИЙЛИК

КЎП ПАРТИЯВИЙЛИК – ҳозирги демократия давлатларида сиёсий ҳаётни ташкил этишнинг асосий Конст.вий принциплардан бири, сиёсий ва мафкуравий плюрализм (хилма–хиллик)ни анча умумийроқ бўлган принципининг ифодаси ҳисобланади. К. П. принципи юридик жиҳатдан давлат фуқароларнинг ўз дунёқарашларига мувофиқ тарзда сиёсий партияларга бирлашиш ҳуқуқини, барча сиёсий партияларнинг қонн олдида тенглигини, улар фаолияти эркинлигини тан олиши ва кафолатлашини англатади. Кўп партиялилик принципи ваколатли давлат органларининг миллий, ирқий, диний ёки ижтимоий муросасизликни, қонуний давлат ҳокимият органларини куч ишлатиб ағдаришни тарғиб қиладиган ёки бошқа йўсинда амалда бўлиб ... Батафсил »

КЎЗДАН КЕЧИРИШ

КЎЗДАН КЕЧИРИШ – тергов ҳаракати; жиноят излари ва б. ашёвий далилларни топиш, содир бўлган ҳодиса тафсилотларини ва жиноят иши учун аҳамиятли бошқа ҳолатларни аниқлаш мақсадида суриштирувчи, терговчи, баьзан суд ўтказади. Қотиллик, босқинчилик, талончилик, ўғирлик, ҳалокат кабилар юз берганда жой, бино, теварак–атроф, шунингдек, мурда кўздан кечирилади. Бу ҳаракат жиноят иши қўзғатилмасдан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин. Тинтувда топилган нарсалар ва ҳужжатлар, почта–телеграф жўнатмаларини жиноят ишига қўшишдан олдин К. к. шарт. Жиноят ишига алоқадор деб ҳисбланган буюмлар ва ҳолатлар К.к. чоғида холислар ... Батафсил »

КЎЗБУЯМАЧИЛИК УЧУН ТУЗИЛГАН БИТИМ

КЎЗБУЯМАЧИЛИК УЧУН ТУЗИЛГАН БИТИМ – бошқа битимни ниқоблаш, яшириш мақсадида тузилган битим. Бундай битимга нисбатан тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир қоидалар қўлланилади ва шу нуқтаи назардан у ҳақиқий ҳисобланади. Батафсил »

КУЧЛИ РУҲИЙ ХАЯЖОНЛАНИШ (аффект)

КУЧЛИ РУҲИЙ ХАЯЖОНЛАНИШ (аффект) ҳолати жабрланувчининг ғайриқонуний зўрлик ёки оғир хақоратидан ёхуд ғайриқонуний ҳаракатларига жавоб сифатида пайдо бўлишидир. Батафсил »

ҚУРОЛЛИ ҲУЖУМ

ҚУРОЛЛИ ҲУЖУМ – қуролдан фойдаланган ҳолда шахс ҳаёти ёки соғлигига тажовуз қилиш. Батафсил »

ҚУРОЛЛИ МОЖАРОЛАР

  ҚУРОЛЛИ МОЖАРОЛАР – чекланган доирадаги ҳарбий низолар (ҳаракатлар ва қуролли тўқнашувлар) ҳисобланади, бунда уруш ҳолати эълон қилинмайди. Қуролли можаролар келиб чиққан ва Ўзбекистон Республикаси бу можароларга тортилган тақдирда Қуролли Кучлар дарҳол уларни бартараф этиш чора–тадбирларини кўрадилар. Батафсил »

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР РЕЗЕРВИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР РЕЗЕРВИ – Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз таҳдиди юзага келган, фавқулодда вазиятлар рўй берган тақдирда тинчлик ва уруш даврида ҳаракатдаги қўшин гуруҳларини кучайтириш ҳамда янги қўшин гуруҳларини тузиш учун, шунингдек мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини таъминлашга доир бошқа вазифаларни ҳал этиш учун мўлжалланган ҳарбий таълим олган одам ресурслари ҳамда моддий–техника воситалари заҳиралари. Батафсил »

Юқорига