ҚОНУН АНАЛОГИЯСИ (ўхшашлиги) (юнонча analogia – мувофиқлик, ўхшашлик сўзларига яқин, инглизча analogу) – бу ҳуқуқда ҳуқуқий тартибга солинишга муҳтож бўлган, бироқ қонун ҳужжатларида мустаҳкамланмаган ижтимоий муносабатларга нисбатан ҳуқуқ тизимида ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ нормаларини қўллаш бўлиб, у ҳуқуқдаги «бўш жой»ларни, яъни маълум бир масала юридик воситалар ёрдамида ҳал этилиши лозим, бироқ бундай ечим қонунчиликда мустаҳкамланмаган ҳолда, уни тўлдириш усули ҳисобланади. ЎзР ФК да қ.а. мустаҳкамланган. Батафсил »
Ойлик архивлар: Dekabr 2015
ҚОНУН
ҚОНУН – инсон, жамият ва давлат манфаатлари нуқтаи назариядан энг муҳим деб ҳисобланадиган ижтимоий муносабатларни мустаҳкамлаш, ривожлантириш ва тартибга солиш воситасидир. Қонунда халқнинг давлат ҳокимиятига доир олий иродаси акс эттирилганлиги, унинг ижтимоий қадр–қимматини оширади. Қонун давлат олий вакиллик органларининг энг юқори кучга эга бўлган актидир. Норматив–ҳуқуқий актлар тизимида қонунлар асосий ўринни эгаллайди. Қонун ҳуқуқнинг энг муҳим ва баобрў шакли бўлиб, унда ҳуқуқнинг ҳамма сифатлари мужассамлашади. ”Қонун» ибораси серқирра ва маънодордир. “Қонун” категорияси ижтимоий ва табиий фанлар томонидан кенг қўлланилади. Хусусан ... Батафсил »
ҚОНУН
ҚОНУН – давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи томонидан ёки бевосита халқнинг хоҳиш – иродасига кўра (Мас., референдум ўтказиш йўли билан) қабул қилинган ва, қоида тариқасида, энг мухим ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи юридик ҳужжат. Қ. давлат ҳуқуқ тизимининг негизини ташкил этади, давлатнинг бошқа органлари норматив ҳужжатларига нисбатан олий юридик кучга эга бўлади. Қ. ўзи қабул қилиш тартибига, махсус қонун ижодкорлиги таомилига эга. Ушбу таомил бир неча босқичдан, чунончи: қонунчилик ташаббуси, қ. лойиҳасининг мухокамаси, қ.ни қабул қилиш ва уни эълон қилиш босқичларидан ... Батафсил »
КОНТРАКТАЦИЯ ШАРТНОМАСИ
КОНТРАКТАЦИЯ ШАРТНОМАСИ – қишлоқ хўжалиги махсулотларини давлатга харид қилиш тўғрисидаги шартнома. Батафсил »
КОНТРАКТ БЎЙИЧА ҲАРБИЙ ХИЗМАТ
КОНТРАКТ БЎЙИЧА ҲАРБИЙ ХИЗМАТ – Қуролли Кучлар сафидаги ҳақиқий ҳарбий хизматга ихтиёрийлик асосида, ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар орқали давлат билан тузиладиган контрактга биноан кирган фуқаролар бажарадиган ҳарбий хизмат туридир. Ҳарбий хизматни касб тариқасида танлаган фуқаролар контракт бўйича ҳарбий хизматни оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларида ўтайдилар. Ҳарбий хизматни ўташ муддатлари ва асосий шартлари контрактда белгиланади. Айни пайтда дастлабки контракт хизматни оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида ўташ бўйича уч йил, офицерлар таркиби лавозимларида ўташ ... Батафсил »
КОНТРАГЕНТ
КОНТРАГЕНТ (лотинча Contrahens – “келишувчилар” маъносини билдиради) – фуқаролик ҳуқуқида тузиладиган шартнома тарафларидан биридир. Мас., маҳсулот етказиб бериш шартномасида – маҳсулот етказиб берувчи–сотувчи ва сотиб олувчи (ФК, 437-модда), мулк ижараси шартномасида – ижарага берувчи ва ижарага олувчи (ФК, 535-модда), пудрат шартномаларида – пудратчи ва буюртмачи (ФК, 631-модда), суғурта шартномасида – суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи (ФК, 914-модда) каби. Батафсил »
КОНТРАБАНДА
КОНТРАБАНДА (италянча – аксинча мақсад билани уюшган) – мамлакатга олиб келиш ва олиб кетиш тақиқланган товарлар, қимматбаҳо буюмлар, валюта бойликлари ва б.ни давлат чегарасидан қонунга хилоф, яширинча усулларда ўтказиш, шунингдек, тақиқланган молларни олиб ўтиш учун ноқонуний ҳаракатлар қилиш. Божхона назоратидан ташқари яширинча, аниқлаш қийин бўлган воситалар орқали ўтказилган ёки ҳужжатлар (декларация)да кўрсатилмаган моллар ноқонуний олиб ўтилган ҳисобланади. Бундай ноқонуний ўтказиладиган мол–мулкнинг ўзи ҳам К. дейилади. К. қонун б–н жазоланади. Халқаро қонунларга кўра, К. товарлари мусодара қилинади. Айбдорлар жарима тўлайди ёки ... Батафсил »
КОНСУЛЬТАНТ
КОНСУЛЬТАНТ – махсус масалани изохлаб, тушунтириб берувчи шахс. Батафсил »
КОНСТ.НИ ШАРҲЛАШ
КОНСТ.НИ ШАРҲЛАШ – давлат органлари, турли ташкилот ва айрим фуқароларнинг Конст.вий қонун чиқарувчининг Конст. нормаларида ифодаланган ниятлари маъно ва мазмунини тушунтириш ҳамда аниқлаштиришга йўналтирилган фаолияти. Юридик кучига кўра Конст.ни шарҳлаш расмий ва норасмийга ажратилади. Конст.нинг расмий шарҳини ёки мувофиқ келувчи Конст.ни қабул қилган орган, агар у парламент томонидан қабул қилинган бўлса (аутентик Конст. шарҳи) ёки давлат махсус ваколат берган орган, Мас., Конст.вий суд ёки Конст.вий нормаларни аниқ ҳолатлар муносабатида қўллайдиган давлат органлари, Мас., умумий судлар беради (каузал Конст. шарҳи). Бошқа ... Батафсил »
КОНСТ.ВИЙ ШИКОЯТ
КОНСТ.ВИЙ ШИКОЯТ – «Ўзбекистон Республикасининг Конс.вий суди тўғрисида»ги Қонуннинг 19 моддасида кўрсатилган субъектлар томонидан у ёки бу қонун ҳужжатининг Конс.га мос эмаслиги тўғрисидаги мурожаати. Батафсил »