ҚИСИЛИШ ИЗЛАРИ – ушбу излар асосан бузиш қуроллари (монтировка, лом, қисқич) ёрдамида жиноятчилар томонидан объектларни (бузиш, синдириш) куч ишлатиш йўли билан очишда ҳосил бўлади. Объектлар (эшикда, ромда, қулфларда) юзасида куч ишлатилгандан сўнг қисилиш аломатлари пайдо бўлади яъни объект шакли (қийшаяди, эзилади, пачоқланади) ўзгаради. Батафсил »
Ойлик архивлар: Dekabr 2015
КИНОЛОГИЯ
КИНОЛОГИЯ – тергов жараёнида ва бошқа текширувларда махсус ўргатилган турли исларни сезувчан итлар билан ишлаш, уларни кичик давридан машқ қилдириб изловчи субъектларни иси орқали топиш фаолиятига айтилади. Тезкор қидирув фаолиятида итлар билан шуғулланадиган, уларни машқ қилдириб тарбия қилувчи мутахассисларни «Кинолог» – дейдилар. Қонун бўйича исковуч итларнинг ҳаракати, бирор одамга ташланиб тўхтатиб ушлаб туриш гарчи далил бўлмасада, шу асосда итнинг тўхтаган жойини, безовта бўлиб ушлаган одамни кўздан кечириш тинтув қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади Батафсил »
ҚИММАТЛИ ПОЧТА ЖЎНАТМАЛАРИ
ҚИММАТЛИ ПОЧТА ЖЎНАТМАЛАРИ – фойдаланувчи томонидан жўнатиш вақтида жойланма қиймати эълон қилинган почта жўнатмаларидир. Ўзбекистон Республикасида қимматли почта жўнатмалари Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган “Почта алоқаси тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади. Қимматли почта жўнатмалари тўғрисидаги тушунчанинг мазмуни мазкур қонуннинг 3-моддасида кўрсатиб ўтилгандир. Шунингдек мазкур қонун билан почта алоқасини ташкил этиш, унинг фаолияти ва ривожланиши соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солинади. Батафсил »
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ ҲОСИЛАЛАРИ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ ҲОСИЛАЛАРИ – даромади (зарари) бир ёки бир неча бозор кўрсаткичлари (индекслари) мазмунига боғлиқ бўлган қимматли қоғозлар. Амалда энг кўп учрайдиган қимматли қоғозлар турлари ва уларни тартибга солиш қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисидаги қонун билан тартибга солинади. Қимматли қоғозларнинг ҳосилалари опционлар, фьючерслар ва бошқа молиявий воситалар тарзида чиқарилиши мумкин. Опцион – шартнома бўлиб, унинг эгасига қимматли қоғозларни ёки товарларни битимда қайд этилган нархда белгиланган муддатда харид қилиш ҳуқуқини беради. Фьючерс – қимматли қоғоз (шартнома) бўлиб, муайян қимматли қоғозлар ... Батафсил »
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ ҲИСОБГА ОЛИШ РЎЙХАТЛАРИ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ ҲИСОБГА ОЛИШ РЎЙХАТЛАРИ – қимматли қоғозларни депозитарийда сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш бўйича депозитар операциялар стандартлари билан белгиланган ёзувлар тизими; Давлат рўйхатидан ўтказилган ҳамда белгиланган тартибда рўйхат рақамини олган қимматли қоғозларнигина Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқарилишига ва муомалада бўлишига йўл қўйилади. Давлат рўйхатидан ўтказилмаган қимматли қоғозларни чиқариш ғайриқонуний ҳисобланади ва бу ҳол эгасидан уларнинг ҳамда мазкур қимматли қоғозларни сотишдан тушган пулнинг олиб қўйилишига ва бой берилган наф қопланишини ҳисобга олган ҳолда инвесторларга қайтариб берилишига сабаб бўлади. ... Батафсил »