Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2016 йил 20 январь куни “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 17 ноябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2015 йил 3 декабрда маъқулланган эди. Қонунга кўра, Божхона кодексининг янги таҳрири қабул қилинди. Кодекснинг янги таҳрири қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач, яъни 22 апрель кунидан кучга киради. Божхона кодексининг тўлиқ ... Батафсил »