Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: May 2016

Евро-2016 учун махсус жадвални юклаб олинг

Жаҳондаги миллионлаб футбол ихлосмандлари Европа чемпионати бошланишини интиқлик билан кутаётгани ҳеч биримизга сир эмас. Ёдингизда бўлса, Xushnudbek.uz сайти илгари Жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги учун тайёрланган махсус жадвалларни тақдим этган эди. Мазкур жадвал ишқибозлар орасида кенг тарқалди ва илиқ кутиб олинди. Кўпчилик ушбу жадвал ҳамроҳлигида бевосита мусобақаларни кузатиб борганини таъкидлади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Евро-2016га мўлжалланган жадвални мамнуният билан сизларга тақдим қилмоқчиман! Ушбу жадвалнинг қулай томони шундаки, Сиз фақатгина ҳисобларни киритиб борасиз холос, қолганини дастурнинг ўзи уддалайди. Яъни гуруҳда ким қайси ... Батафсил »

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил этилди

2016 йил 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Ҳужжатнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинган. Фармонда таъкидланишича, ҳозирги тез ўзгараётган глобаллашув даврида ўзбек тили ва адабиётининг ўзига хос бетакрор хусусиятлари, тарихий тараққиёти, унинг бугунги ҳолати ва истиқболи билан боғлиқ масалаларни чуқур ўрганиш, бу борада олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини кучайтириш, таълим-тарбия тизимининг барча бўғинларида ўзбек тили ва адабиёти фанини ўқитишнинг ҳамда ушбу ... Батафсил »

Юқорига