2016 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 12 августда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2016 йил 24 августда маъқулланган эди. Ушбу қонуннинг мақсади ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонун 33 моддадан иборат. Қонунда қуйидаги бир қатор тушунчаларга изоҳ бериб кетилган: ёшлар (ёш фуқаролар) ... Батафсил »