2016 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида қарорни қабул қилиш ҳақида тақдимнома киритди. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига мувофиқ инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият сифатида тан олинади. Жазонинг асосий мақсади ҳукм қилинган шахсларнинг тузалиши ва қайта тарбияланиши, яъни ҳар бир қонунбузар содир этган қилмишининг ижтимоий хавфлилик даражасини, жавобгарликнинг муқаррарлигини ва чин кўнгилдан пушаймон ... Батафсил »