Мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва эркинлаштиришга, суд ҳокимиятининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги роли ва аҳамиятини оширишга замин яратди. Шу билан бирга, мамлакатни ривожлантиришнинг замонавий талаблари ва стратегик устувор вазифалари суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштиришни талаб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазкур соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариб, қуйидаги учта асосий устувор йўналишларни белгилаб берди: суд ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 22.10.2016
Шавкат Мирзиёев суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади
2016 йил 21 октябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида: 1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек ... Батафсил »
Ўзбекистонда Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилиши мумкин
Уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Виртуал қабулхонасига жуда кўплаб мурожаатлар тушаётгани сабабли Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақида, Шавкат Мирзиёевнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида маълум қилинган. Хабарда мазкур вазирликни ташкил этиш бўйича тегишли ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланаётгани айтилади. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонасининг 1000 телефон рақамига қўнғироқлар сони кескин равишда ўсиб бормоқда, натижада 19 октябрь куни бир сутка давомидаги қўнғироқлар сони 19 мингдан ортган. Батафсил »
Diktant.uz – ёзма саводхонлик бўйича акция
UZINFOCOM Маркази ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда мамлакатимиздаги бир қатор университет, институт, ташкилотлар ҳамкорлигида 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигига 27 йил тўлиши муносабати билан, ўзбек тилининг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлаш, аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бебаҳо бойлик – ўзбек тилининг ворислари сифатида она тилини асраб – авайлаш, унинг нуфузини янада ошириш мақсадида Diktant.uz – ёзма саводхонлик бўйича акция ўтказилади. Diktant.uz акцияси – аҳоли, айниқса ёшлар орасида ёзма саводхонлик маданиятини кенг ... Батафсил »