Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 24.01.2017

Миллий хавфсизлик хизматига Ягона портал орқали мурожаат қилиш имконияти пайдо бўлди

Бугун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги имконият пайдо бўлганлиги ҳақида хабар берилди. Унга кўра, эндиликда портал орқали Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ўз интерактив хизматларини тақдим эта бошлайди. Мазкур имконият сўзсиз фуқаролар ва тадбиркорлик субектларига ўз муаммоларини ортиқча бюрократик тўсиқларни четлаб ўтган ҳолда тез ва сифатли ҳал этишларига ёрдам беради, дейилади хабарда. Ушбу имкониятнинг амалга оширилиши мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимини шакллантиришда қўйилган муҳим қадамлардан биридир. Батафсил »

Баҳодир Пўлатов Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди

Адлия катта маслаҳатчиси ПЎЛАТОВ БАҲОДИР БАХТИЯРОВИЧ 5 йил муддатга Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 23 январдаги буйруғи чиқди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати. Баҳодир Пўлатов бунга қадар, 2016 йил март ойидан бошлаб, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, унгача эса Фарғона вилоят прокурори бўлиб фаолият юритган. Батафсил »

Юқорига