2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 393-сонли қарори қабул қилинди. Қарорда бакалавриат ва магистратура босқичига талабаларни қабул қилишнинг янги тартиблари белгиланган. Шунингдек, қарорда абитуриентларни тўлов-контракт бўйича белгиланган квотадан ташқари қўшимча равишда ўқишга қабул қилинишининг тартибига ойдинлик киритилди ва унга кўра кўпчилик абитуриентларни қизиқтириб келаётган саволларга жавоб олиш мумкин. Қуйида Сизларга мазкур тартибнинг энг асосий жиҳатлари ҳақида маълумот бермоқчиман: Қўшимча ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 22.06.2017
Банк-молия академияси магистратурасининг квоталари тасдиқланди
2017 йил 15 июнь куни Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида”ги 381-сонли Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Банк-молия академияси магистратурасига 2017/2018 ўқув йилида 10 та мутахассислик бўйича жами 200 нафар талаба қабул қилиниши белгилаб қўйилди. «Давлат молиясини бошқариш» мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида: 2 (иккита) ўрин Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги учун, 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учун, 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги учун ва ... Батафсил »
Нима учун тест жавоблари жуда кеч эълон қилинади? || Xushnudbek News. 3-son
“Xushnudbek News” лойиҳасининг бу галги сони ўзгача тарзда ташкил этилди. Унда 7 июнь куни Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган олий таълим тизими, айниқса яқинда бўладиган қабул жараёнларига бағишланган матбуот анжуманидан репортаж тайёрланди. Матбуот анжуманининг спикери сифатида Олий ва ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Иномжон Маджидов, Давлат Тест Маркази директори Маджит Каримов, Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Марахимов, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети ректори Садритдин Туробжонов, Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Туйчиев, Тошкент Давлат юридик университети ўқув ишлари бўйича проректори ... Батафсил »
GM Uzbekistan нархлари ошганини халқ қандай кутиб олди? Xushnudbek News. 2-сон.
«Xushnudbek News» лойиҳасининг 2-сонини тайёрладик. Олдиндан узримни айтай, 2-сонда долзарб бўлган бир йўла иккита мавзуни (салкам учта) кўтариб чиққанимиз сабабли, бу сафар ҳам видеонинг давомийлиги 15 дақиқани (яъни узоқроқ) ташкил этди. Лекин бу соҳада энди-энди тажриба тўплаётганимиз сабабли айтишим мумкинки, бир мавзу ҳақида 7-8 дақиқа ичида бемалол айтиш мумкин бўлган асосий маълумотларни бера олиш мумкин экан. Демак, бугунги сонда қуйидаги мавзулар бўйича сўз юритилган: – Газ, электр тўловлари ва ижро соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар; – “GM Uzbekistan” заводида ишлаб чиқарилган ... Батафсил »