Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 06.07.2017

Қабул-2017: қарор бор ва энди ҳамма хабардор

Ёдингизда бўлса, 1 ҳафта олдин сайтим орқали “Қабул-2017: қарор бор, аммо институт маъмурияти бундан хабардорми?” сарлавҳали мақола чоп этилганди. Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июнь кунидаги қарорига биноан, бундан буён МДҲ мамлакатларидан келган хорижий фуқаролар юртимиздаги барча ОТМлар бакалавриатига суҳбат натижасида қабул қилиниши белгиланганлиги, бироқ айрим олийгоҳлар бу ўзгаришдан хабардор эмаслигини маълум қилишиб, хорижий фуқароларга рад жавоби беришганлиги ҳақида ёзгандим. Мақолам сўнгида Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигига мурожаат қилиб, муаммоли вазиятга тез фурсатда ойдинлик киритишларига ... Батафсил »

МДҲдан келган хорижий фуқароларни ОТМларга суҳбат асосида қабул қилиш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июнь кунидаги қарорига биноан, бундан буён МДҲ мамлакатларидан келган хорижий фуқаролар юртимиздаги барча ОТМлар бакалавриатига суҳбат натижасида қабул қилиниши белгиланганлиги ҳақида хабар бергандим. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси ОТМларининг бакалавриатига МДҲ мамлакатлари фуқароларини қабул қилиш учун суҳбат ўтказиш ва унинг натижаларини белгилаш тўғрисидаги муваққат йўриқнома” тасдиқланди. Ушбу мақолада йўриқномада келтирилган энг асосий қоидалар ҳақида маълумот бераман: Ўзбекистон Республикаси ОТМларининг бакалавриатига МДҲ мамлакатлари фуқароларини қабул қилиш учун суҳбат қуйидагиларни аниқлаш нуқтаи ... Батафсил »

Юқорига