Yangi hujjatlar

8 май душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинди

2017 йил 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017 йил 6 май шанба дам олиш кунини 2017 йил 8 май душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарор матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

Қарорга кўра, 9 май – Хотира ва қадрлаш кунининг халқимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-маънавий ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

2017 йил 6 май шанба дам олиш куни 2017 йил 8 май душанба кунига кўчирилди ва иш куни деб ҳисобланди;

2017 йил 8 май душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (17)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига