Yangi hujjatlar

Халқаро меҳнат ташкилотининг 87-сонли Конвенцияси ратификация қилинди

2016 йил 25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев «Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини (Сан-Франциско, 1948 йил 9 июль) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши портали хабар бермоқда.

Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди.

"Халқ сўзи" газетасининг 2016 йил 26 октябрдаги №211 (6646)-сони

“Халқ сўзи” газетасининг 2016 йил 26 октябрдаги №211 (6646)-сони

Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 6 октябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2016 йил 12 октябрда маъқулланган эди.

Ўзбекистон Республикаси 1992 йилдан бошлаб Халқаро меҳнат ташкилотининг аъзоси ҳисобланади ва ташкилотнинг 13 та конвенциясини ратификация қилган.

Бугунги кунгача Халқаро Меҳнат Ташкилотига аъзо бўлган 187 та мамлакатнинг 153 таси ушбу Конвенциянинг иштирокчиси эди.

Конвенция ходимлар ва иш берувчиларнинг ташкилотлар тузиш ва уларга аъзо бўлиш, ўз уставлари ва маъмурий регламентларини ишлаб чиқиш, ўз фаолиятини ташкил этиш, ҳаракат дастурларини тасдиқлаш ва амалга ошириш, шунингдек  бирлашиш хуқуқига тўсқинлик қилувчи аралашувни чеклашга доир кафолатларни назарда тутади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун хужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ратификация қилиниши кўзда тутилган Конвенция қоидаларига тўлиқ мос келади. Хусусан, фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқининг конституциявий кафолатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 34 ва 59-моддаларида белгиланган бўлиб, ушбу кафолатлар шунингдек 50 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шу жумладан «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида мустаҳкамлаб қўйилган.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (12)
  • Йўқ (3)
  • Бироз (1)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига