Yangi hujjatlar

8 та Кодекс, 20 та Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига ўзгартишлар киритилди

2013 йил 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади. Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 31 июлда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 22 августда маъқулланган.

Ушбу Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, хусусан, 8 та Кодекс, 20 та Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда 1 та Олий Мажлис Қарорига ўзгартиш киритилди. Шунингдек, мазкур Қонунга кўра 3 та Қонун ва 1 та Олий Мажлис Қарори ўз кучини йўқотган деб топилди.

Сизларга ўзгартириш киритилган ҳамда ўз кучини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатини тақдим этамиз. Секин-аста киритилган энг муҳим ўзгартиришлар ҳақида шарҳ беришга ҳаракат қиламиз.

Ўзгартиш киритилган Кодекслар:

1. Жиноят кодекси
2. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
3. Меҳнат кодекси
4. Фуқаролик кодекси
5. Хўжалик процессуал кодекси
6. Божхона кодекси
7. Уй-жой кодекси
8. Солиқ кодекси

Ўзгартиш киритилган Қонунлар:

1. Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида
2. Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида
3. Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида
4. Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида
5. Стандартлаштириш тўғрисида
6. Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида
7. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида
8. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида
9. Табиий монополиялар тўғрисида
10. Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида
11. Таълим тўғрисида
12. Фермер хўжалиги тўғрисида
13. Деҳқон хўжалиги тўғрисида
14. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилш тўғрисида
15. Реклама тўғрисида
16. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида
17. Суғурта фаолияти тўғрисида
18. Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида
19. Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида
20. Рақобат тўғрисида

Ўзгартиш киритилган Миллий дастур:

1. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури

Ўзгартиш киритилган Олий Мажлис Қарори:

1. Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Берн Конвенциясига қўшилиш ҳақида

Ўз кучини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:
1. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган «Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги 173–II-сонли Қонуни;
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган «Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 174–II-сонли Қарори;
3. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 621–II-сонли Қонунининг XXIII бўлими;
4. Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 15 декабрда қабул қилинган «Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ–12-сонли Қонуни;
5. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрда қабул қилинган «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–59-сонли Қонунининг 29-моддаси.

 

 

download Юклаб олиш учун ҳужжатлар:

1. “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида” ЎзР Қонуни

2. 8 та Кодекс, 20 та Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига ўзгартишлар киритилди

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (2)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига