Yangi hujjatlar

11 туп дарахтни ноқонуний кесганлар 77 миллиондан ортиқ жаримага тортилди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги 7-даҳада жойлашган “DIANA TA’MIRLASH KOMUNALCHI” ва “ZAMIN KOMUNAL SERVIS” УЖМШ ижрочи директори Қодиржон Усанов “Уйларнинг ёнидаги дарахтларга шакл берамиз”, деб болта кўтариб келган йигитларга дарахтларни кесишга рухсат берган. Бу ҳақида Юнусобод тумани ички ишлар бошқармаси катта терговчиси Камолиддин Аҳмедов ўзининг “Инсон ва қонун” газетасида чоп этган мақоласида баён қилади.

Мақолага кўра, УЖМШ ижрочи директорининг рухсати билан бир гуруҳ “азамат”лар 11 туп дарахтларни арралаб, олиб кетишган. Бу ҳақида шу атрофдаги уйда яшовчи фуқаролар Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига хабар берган. Қўмита мутахассисининг ҳисоб-китобига кўра, дарахтлар йўқотилишидан кўрилган зарар 77 миллион 600 минг сўмдан ортиқ эканлиги аниқланган ва тегишли тартибда далолатнома тузилган.

Ноқонуний хатти-ҳаракат жазосиз қолмади.

Моддий зарар айбдорлар ҳисобидан қопланди. Бироқ таг-томири билан йўқотилган мевали ва манзарали дарахтларни ўз жойига аввалгидек тиклаб бўлармикан?

Буни наҳотки табиат кушандалари билмаса..?

Манба: “Инсон ва қонун”

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига