Yangi hujjatlar

Россияда кечки теледастурлар ҳамда фильмлар намойиши вақтида реклама қўйишни тақиқлашмоқчи

Кечагина сайтда “Рекламалардаги қонунбузарликлар” номли мақола чоп этган эдим. Буни қарангки, шу мавзуга оид бошқа бир янгиликка кўзим тушиб қолди.

Россия думаси кечки теледастурлар ва фильмлар намойиши вақтида реклама қўйишни тақиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Мазкур қонун лойиҳаси бир қатор депутатлар томонидан тайёрланган. Бу ҳақида “Гарант” ҳуқуқий портали хабар бермоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, бегим кунлари соат 19:00 дан 23:00 гача эфирга узатиладиган теледастур ҳамда фильмлар намойиши вақтида рекламалар билан узиб қўйиш тақиқланади. Шунингдек, мазкур қонун лойиҳаси, дам олиш ҳамда байрам кунлари соат 11:00 дан 23:00 гача намойиш этиладиган теледастур ҳамда фильмлар ўртасига реклама жойлашни тақиқлайди.

Мазкур ўзгартиш “Реклама тўғрисида”ги Федераль қонуннинг 14-моддаси 4-қисмига киритилиши кўзда тутилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасини илгари сурувчилар фикрига кўра, реклама бутун ён-атрофимизни эгаллаб олган: кўчада, жамоат транспортида, радио ва телевиденияда. Лекин бир томони бор-ки, агар кўчадаги рекламаларни кўришни ва ўқишни хоҳламасак, бемалол юз ўгириб кетишимиз мумкин. Лекин телевиденияда бунинг имкони йўқ. Ҳаттоки, реклама овозини ўчириб қўйганинг билан, барибир кутган фильминг бошлангунгача экранга қарашга мажбур бўласан. Депутатлар фикрича, бундай рекламалар нафақат фильм ёки теледастур ҳақидаги таассуротларга салбий таъсир қилади, балки томошабиннинг ортиқча вақтини ҳам ўғрилайди.

“Агарда ушбу қонун кучга кирса, фуқаролар ўз вақтидан унумли фойдалана олиш ҳамда теледастур ва фильмлардан тўлақонли завқланиш учун имконият яратади”, – дея ҳисоблашмоқда депутатлар.

Муаллиф изоҳи:

Бизда ҳам шундай қонун бўлса-ми? Мазза қилиб реклама кўриб ўтирганимизда, бирдан сериал қўйиб юбориш ҳолатлари йўқолармиди )))

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (7)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига