Yangi hujjatlar

Россияда SIM-карталарни кўчада сотиш ман этиладиган бўлди

Россия Думаси SIM-карталарни сотишни тартибга солувчи қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақида “Гарант” ҳуқуқий портали хабар бермоқда.

Мазкур қонун лойиҳасига кўра, алоқа операторлари ёхуд унга ёрдам берувчи шахслар симсиз радиотелефон алоқа хизматини кўрсатиш ҳақида фақат ёпиқ иншоатларда ёки махсус жиҳозланган савдо жойларидагина мижоз билан шартнома тузиши мумкин. Бу дегани, эндиликда метрода, жамоат транспорти бекатлари ёнида, вокзалга киравериш жойларда ва ҳ.к. ҳудудларда, қисқа қилиб айтганда SIM-карталарнинг кўча савдосига чек қўйиладиган бўлди.

Агарда мазкур қонун лойиҳаси Федерация Кенгаши томонидан маъқулланса ҳамда Президент имзо чекса, унда келаси йилнинг 1 январидан кучга кириши мумкин. Мутахассислар ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат турли фирибгарликларнинг, хусусан, аслида мавжуд бўлмаган паспорт учун SIM-карталар олиниш ҳолатларига чек қўяди дея умид билдиришмоқда.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига