Yangi hujjatlar

Samsung компанияси Apple учун яна 290 миллион доллар жарима тўлайдиган бўлди

Калифорния штатининг Сон-Хосе суди (суд присяжных) Samsung компаниясини Apple патентларини бузганликда айбдор деб топди ҳамда ўз рақобатчисига 290 миллион АҚШ доллари жарима тўлаш зарурлигини белгилади. Бу ҳақида, 22 ноябрь куни Agence France-Presse нашрига асосланиб Lenta.ru хабар бермоқда.

Белгиланган жарима миқдори Apple даъво қилган суммадан камроқ белгиланди: улар таҳминан 380 миллион АҚШ доллари жарима талаб қилишганди. Samsung компанияси эса аксинча белгиланган жарима миқдори жуда баланд эканлигидан шикоят қилишмоқда. Улар бор-йўғи 52 миллион доллар тўлашимиз керак дея ҳисоблашмоқда.

Apple вакиллари Samsung’нинг 26 та маҳсулотидан 13 таси ўзларига тегишли патентланган технологиялардан нусха кўчирилганлигини даъво қилишган. Суд қарори устидан Samsung апелляция бермоқчи.

Иккита гигант корпорация ўртасидаги патентлар бўйича можаро 2010 йилдан бошланган эди. Ёдингизда бўлса, 2012 йил август ойида Samsung компанияси Apple`га тегишли 5 та патент бўйича ҳуқуқларини бузганликда айбдор деб топилганди ҳамда 1,05 миллиард доллар жарима тўлаш белгиланганди. Кейинчалик, жарима миқдори 405 миллион долларга туширилди. 2013 йил июнь ойида Халқаро савдо қўмитаси Apple корпорациясига АҚШ ҳудудида эски русумдаги телефонлар ҳамда планшетларни сотишни тақиқлаганди, бироқ кейинчалик расмий Оқ уй ушбу тақиққа вето қўйди.

Барча суд қарорларини ҳисоблаб чиқадиган бўлсак, Samsung бугунги кунгача Apple учун тўлаши керак бўлган жарималар миқдори 930 миллионга яқинлашиб қолди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (6)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига