Yangi hujjatlar

Янги чақалоқни сотмоқчи бўлган Қашқадарёлик гинеколог жиноят устида қўлга олинди

Қашқадарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида мудҳиш бир жиноятнинг олди олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий сайтида хабар берилган.

Тезкор тадбирда «YOQUT SHIFO DAVO» шахсий клиника гинекологи М.Рўзиева янги туғилган чақалоқни 1000 АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноий иш қўзғатилган. Шунингдек, шифокор аёл Қарши шаҳар судининг ажримига асосан эҳтиёт чорасида сифатида қамоққа олинган.

“Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда”, – дея таъкидланган Бош Прокуратура матбуот хизмати хабарида.

МАЪЛУМОТ УЧУН:

135-модда. Одам савдоси (3-қисм)

Одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш —
а) ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса;

саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (3)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига