Yangi hujjatlar

Қонунчиликдаги янгиликлар: “Қамчиқ” довонидан баъзи юк машиналари ўтишига чеклов қўйилди

“Qamchiq” dovonidagi tunnel © nasimov.uz

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг “Юк автотранспорт воситаларини “Қамчиқ” довонидан ўтиши ва ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низом”и тасдиқланди.

Унга кўра, “Қамчиқ” довонидан ўтаётган юк машиналари қатъий рўйҳатга олиш ва текширувдан ўтказилади.

Шунингдек, фойдаланиш муддати қуйидагича бўлган юк автотранспорт воситаларига “Қамчиқ” довонидан ўтишга рухсат берилмайди:
25 йил ва ундан ортиқ бўлса – 2012 йил 1 октябридан;
20 йил ва ундан ортиқ бўлса – 2014 йил 1 июлидан;
15 йил ва ундан ортиқ бўлса – 2016 йил 1 июлидан.

Мазкур ҳужжат 2012 йилнинг 1 октябридан кучга киради.


Номи: Юк автотранспорт воситаларини «Қамчиқ» довонидан ўтиши ва ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ
Қабул қилган органлар: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
Қабул қилган раҳбарлар: Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
Қабул қилинган сана: 2012 йил 21 сентябрь
Кучга кириш санаси: 2012 йил 1 октябрь
Сақлаб олиш: 
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (3)
  • Йўқ (6)
  • Бироз (1)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига