Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати 2013 йил 13 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Олий cуди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” Қарор қабул қилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий cуди таркибига ўзгартишлар киритилди.
Хусусан, Рахимжон Обидович Обидов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – ҳарбий ҳайъат раиси этиб сайланди.
Шунингдек, қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьялари этиб сайланишди:
– Ботирали Муродович Диёров;
– Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев;
– Азизахон Нумановна Нажмутдинова;
– Қаҳрамон Улжаев.
Қуйидагилар бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси вазифасидан озод қилинди:
– Муроджон Кодирович Мирзажонов
– Икрам Тухтамуратович Муслимов
– Турабек Турсунбекович Рахманов
– Арислан Усманович Усманов.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси Темур Тельманович Рахматов ўз вазифасидан озод қилинди.
Ушбу Қарор Сенат Раиси И.Собиров томонидан имзоланган бўлиб, қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Эслатиб ўтаман, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддасига биноан, Президент тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий судини сайлаш Олий Мажлис Сенатининг мутлақ ваколатларидан бири ҳисобланади.
Шунингдек, “Судлар тўғрисида”ни Қонуннинг 63-моддасида судьяларни сайлаш ва тайинлаш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди судьялари Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан сайланади.