Yangi hujjatlar

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига янги раис тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати 2013 йил 13 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раисини тайинлаш тўғрисида” Қарор қабул қилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда.

Мазкур Қарорга кўра, АБДУСАМАТОВ Бахтиёр Хасанович Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси этиб тайинланди.

abdusamatov

Photo: UzReport

АБДУСАМАТОВ Бахтиёр Хасанович бунгача Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирда Қўмита расмий сайтида бу ҳақида ҳеч қандай хабар берилмаган. Сайтнинг “Раҳбарият” саҳифасида фақатгина Қўмита Раисининг ўринбосари ҳақида маълуот мавжуд холос.

Эслатиб ўтаман, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддасига биноан, Президент тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раисини тайинлаш ҳамда уни лавозимидан озод этиш Олий Мажлис Сенатининг мутлақ ваколатларидан бири ҳисобланади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига