Yangi hujjatlar

Экологик назорат тўғрисида қонун қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 27 декабрь куни “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига имзо чекди. Қонун матни 28 декабрь куни “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди.

ekologik

Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 12 ноябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 12 декабрда маъқулланган.

Ушбу Қонуннинг асосий мақсади экологик назорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонунга кўра қуйидагилар экологик назорат объектлари дея белгиланди:

  • ер, ер ости бойликлари, сувлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавоси;
  • атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи табиий ва техноген манбалар;
  • атроф муҳит ифлосланишига ва табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият, ҳаракат ёки ҳаракатсизлик.

Шунингдек, Қонунда экологик назорат субъектлари рўйхати ҳам саналган бўлиб, улар қуйидагилар:

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
  • махсус ваколатли давлат органлари;
  • маҳаллий давлат ҳокимият органлари;
  • давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
  • хўжалик юритувчи субъектлар;
  • фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари;
  • нодавлат нотижорат ташкилотлари;
  • фуқаролар.

Бундан ташқари Қонунда назорат субъектларининг ваколатлари, экологик назоратни амалга ошириш тартиби, шакллари ва усуллари, экологик назорат натижаларини расмийлаштириш қоидалари ҳам белгилаб қўйилган.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (9)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига