2014 йил 20 январь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади. Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 4 декабрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 13 декабрда маъқулланган. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” газетасида 21 январь куни эълон қилинди.
Ушбу Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, хусусан, 7 та Кодекс, 17 та Қонун ҳамда Суд ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритилди.
Сизларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатини тақдим этаман. Секин-аста киритилган энг муҳим ўзгартиришлар ҳақида шарҳ беришга ҳаракат қиламан.
Ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган Кодекслар:
1. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси
2. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
3. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
4. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси
5. Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси
6. Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси
7. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
Ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган Қонунлар:
1. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида
2. Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида
3. Судлар тўғрисида
4. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида
5. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида
6. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида
7. Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида
8. Сиёсий партиялар тўғрисида
9. Бож тарифи тўғрисида
10. Чет эл инвестициялари тўғрисида
11. Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида
12. Реклама тўғрисида
13. Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида
14. Хўжалик ширкатлари тўғрисида
15. Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида
16. Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида
17. Рақобат тўғрисида