Yangi hujjatlar

Давлат тест марказига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 апрелдаги ПҚ-2163-сон қарорига кўра Исмаилов Жахонгир Гафурович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори лавозимига тайинланди.

Бу ҳақида Давлат тест марказининг расмий сайтида хабар берилган.

Исмаилов Жахонгир Гафурович бунгача Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Ж.Г.Исмаилов илгари Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари (2011 йил июль ойидан 2013 йилгача), Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси (2010 йил мартдан 2011 йил июль ойигача), “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси раиси ўринбосари (2006 йил сентябрь ойидан 2010 йилнинг мартига қадар) лавозимларида ҳам фаолият кўрсатган.

Эслатиб ўтаман, Ж.Г.Исмаиловга қадар Давлат тест марказига Баҳром Маҳмудович Исмоилов раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (10)
  • Йўқ (4)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига