Yangi hujjatlar

Конституциянинг 78-моддасига киритилган ўзгартиш шарҳи

Аввал хабар берганимдек, 2014 йил 16 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги Қонун Президент томонидан имзоланди ҳамда 17 апрель куни матбуотда эълон қилиниб, кучга кирди.

Бироз аввал Конституциянинг 32-моддасига киритилган ўзгартириш ҳақида шарҳ берган эдим. Энди навбат 78-моддага.

78-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари

 

Олдинги таҳрир

Янги таҳрир

21) ушбу Конституцияда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш. 21) парламент назоратини ва ушбу Конституцияда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.(таҳрирланди)

 

Кўриб турганингиздек, ушбу моддага “парламент назорати” деган жумла киритилди ҳамда  парламент палаталарининг парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини конституциявий равишда мустаҳкамлашга қаратилган меъёр билан тўлдирилди. Бундан асосий мақсад ижро ҳокимиятининг фаолияти устидан парламент назорати имкониятларини янада кенгайтириш, парламентнинг давлат ҳокимияти органлари тизимидаги роли ва ўрнини сезиларли кучайтиришдир.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозирда “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилмоқда.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (4)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига