2014 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди.
Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 2 апрелда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган эди.
Мазкур Қонун асосида 6 та Кодекс ҳамда 21 та Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, шунингдек, айрим қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотди.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди. Фақат Хўжалик процессуал кодексига киритилган айрим ўзгартишлар 2014 йилнинг 1 сентябридан эътиборан амалга киритилиши белгиланди.
Қуйида Сизларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган қонун ҳужжатлари рўйхатини тақдим қиламан. Кейинчалик мазкур қонунларга киритилган энг асосий ўзгартишлар ҳақида таҳлилий мақолалар бериб боришга ҳаракат қиламан. Сайтимизни кузатишда давом этинг.
Ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган кодекслар
- Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси
- Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси
- Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
- Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси
- Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси
- Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси
Ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган қонунлар
- «Алоқа тўғрисида»
- «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»
- «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»
- «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»
- «Банкротлик тўғрисида»
- «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»
- «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»
- «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»
- «Нотариат тўғрисида»
- «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»
- «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»
- «Радиочастота спектри тўғрисида»
- «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»
- «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»
- «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»
- «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»
- «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»
- «Хусусий корхона тўғрисида»
- «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»
- «Ҳакамлик судлари тўғрисида»
- «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»
Ўз кучини йўқотган қонун ҳужжатлари
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси идоралари ходимларининг даражали махсус унвонлари тўғрисидаги Низомни ва Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси идораси ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги748–XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 31-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 282–I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 145-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 832–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 229-модда) VII бўлими.