Хабарингиз бор, бугунги кунда 2014/2015 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19120 ва тўлов-контракт асосида 38787 нафар миқдорида белгиланган.
ДТМ сайтидаги махсус саҳифада келтирилган маълумотларга кўра, мазкур хабар киритилаётган вақтда ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб, 302 706 нафарни ташкил қилмоқда.
Ҳозирча республика бўйича қуйидаги ОТМларга энг кўп ҳужжат топширилган:
№ |
ОТМ номи |
Қабул квотаси |
Ҳужжат топширган абитуриентлар сони |
1 | Термиз давлат университети |
1690 |
17460 |
2 | Андижон давлат университети |
1405 |
14035 |
3 | Жиззах давлат педагогика институти |
1640 |
13842 |
4 | Қарши давлат университети |
1245 |
12765 |
5 | Тошкент давлат педагогика университети |
1695 |
11667 |
Энг катта ўртача танлов эса, ҳар йилгидек Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалига бўлиб турибди. Ҳозирча мазкур ОТМга ажратилган битта ўринга ўртача 12,18 киши даъвогарлик қилмоқда.
Эслатиб ўтаман, ўтган йили ОТМларга рекорд даражада ҳужжат топширилган эди. Агар 2013 йилда 57 та олий таълим муассасаларига абитуриентлардан жами кундузги бўлимга 480163 та ҳужжат қабул қилиниб, республика бўйича ўртача танлов 8,5 ни ташкил этган бўлса, 2014 йилда 500000 дан ортиқ абитуриентларнинг ҳужжат топшириши кутилмоқда.
Ҳужжатлар 20 июль кунига қадар (ўша куни ҳам) қабул қилинади.