2015 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 4 та кодекс ҳамда 6 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Қонунга кўра, Фуқаролик процессуал кодексига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу ўзгартиришларнинг аҳамиятли томони, 2016 йил 1 январь кунидан бошлаб фуқаролик судларига интернет орқали ҳам аризалар топшириш мумкин бўлади.
Хусусан, Фуқаролик процессуал кодексининг 1-моддаси қуйидаги мазмундаги 4-қисм билан тўлдирилди:
Бундан ташқари, эндиликда судга чақирув қоғозлари, суднинг чиқарган ажрим, ҳал қилув қарорлари ва тушунтиришлар (эътирозлар) тарафларга электрон кўринишда, интернет тармоғи орқали юборилиши мумкин бўлади.
Эслатиб ўтаман, 2013 йил 30 апрелдаги қонунга кўра, хўжалик судларига интернет орқали ариза топшириш мумкинлиги белгилаб қўйилган эди ва бугунги кунда Олий Хўжалик Судининг расмий сайти – http://economical-court.uz орқали хўжалик судларига даъво аризалари қабул қилинмоқда.