АБАНДОН – суғурта қилдирувчининг суғурталанган кема ёки юкка бўлган ҳуқуқларидан суғурта пулини тўлиқ қоплаш эвазига воз кечиши. Бунда суғурта қилдирувчи ўзига етказилган зарар миқдорини исботлаш орқали мажбуриятдан озод бўлади. А. суғурта қилдирувчининг хоҳиш–иродасини бир томонлама билдириш орқали амалга оширилади. А. ҳақиқий ҳисобланиши учун бу ҳақда суғурта қилдирувчи А. учун асос бўладиган ҳолатлар вужудга келишидан олти ой олдин суғурталовчини ёзма равишда огоҳлантириши лозим. (муал. – И.Зокиров)