АБСЕНТЕИЗМ (лотинча absens – йўқлар, келмаганлар) – конс.вий ҳуқуқ фанида сайловчиларнинг сайлов ёки референдумда овоз беришда ихтиёрий иштирок этмасликларини англатувчи атама. Замонавий демократия давлатларида А. кенг тарқалган ҳодиса: одатда овоз беришда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганларнинг 20 дан 40%гачаси қатнашмайди. (муал. – О.Муҳаммаджонов)