Yangi hujjatlar

АБСОЛЮТ

АБСОЛЮТ – “мутлақ” маъносини англатиб, ҳуқуқшуносликда асосан маромига етган, мукаммал даражада шаклланган, ўзга иродага боғлиқ бўлмаган каби сифатларни англатувчи хослик маъносида тушунилади. Мисол учун, мутлақ монархия тушунчаси конс.вий (чекланган) монархиядан фарқли ўлароқ, қиролнинг ташқи ва ички сиёсатни амалга оширишда чекланмаган ваколатларини амалга оширишга ҳақли эканлигини англатади. Ижтимоий муносабатларни тартибга солишда ҳуқуқ ролини мутлақлаштириш ибораси ижтимоий муносабатларни тартибга солишда ҳуқуқнинг ҳукмрон роли назарда тутилади. (муал. – Ф.Мухитдинова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига