АБСОЛЮТ МОНАРХИЯ – давлат бошқарув шаклларидан бири. У барча давлат ҳокимияти (қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимияти)ни, шунингдек, диний ҳокимиятни тўлалигича монарх қўлида юридик ва ҳақиқий тўпланиши б-н ифодаланади. Ҳозирги кунда дунёда қуйидаги А.М. (абсолют монархия) давлатлари мавжуд: Баҳрайн, Бруней, Ватикан, Катар, Қувайт, БАА, Уммон, Саудия Арабистони. Бу давлатларнинг айримларида кейинги й.ларда Конс. монархияга ўтиш йўлида илк қадамлар қўйилди. Жумладан, Қувайтда (1962 й.), БААда (1971 й.), Катарда (1972 й.), Баҳрайнда (1973 й.) Конс. қабул қилинди, Қувайт ва Баҳрайнда эса қонунчилик–маслаҳат парламентларига сайловлар ҳам ўтказилди, аммо (улар кейинчалик тарқатиб юборилди) ислоҳотлар монархиянинг абсолютлик характерини ўзгартирмади. Ватикан, Саудия Арабистони ва Уммонда Конс. йўқ, тегишли муносабатлар алоҳида давлат ҳуқуқий ҳужжатлари орқали тартибга келтириб турилади. Саудия Арабистонида Қуръон мамлакатнинг расмий Конс. ҳисобланади. Конс. ва бошқа давлат ҳуқуқий ҳужжатларига кўра, А.М.да монарх б-н биргаликда, қонунчилик ҳокимиятини ҳар хил турдаги қонунчилик–маслаҳат органлари (сайланадиган ёки тайинланадиган) ёрдамида амалга оширади. (муал. – О.Муҳаммаджонов)