АГРЕССИВ АКТ – тажовузкор хусусиятга эга бўлган ягона хатти-ҳаракат. Шу б-н бирга агрессия акти ҳам мавжуд. Бу босқинчилик урушини бошлашда амалга оширилган ҳаракатдир. Агрессия актини амалга ошириш бошқа давлат ҳудудининг айрим қисмларини эгаллаб олиш, қуролли кучларнинг бошқа давлат ҳудудига киритиш ва ҳ.к.дан иборат. (муал. – Ш.Абдуқодиров)