Yangi hujjatlar

АДВОКАТ ГОНОРАРИ

АДВОКАТ ГОНОРАРИ (лотинча – honorarium) – хизмат эвазига тўланадиган пул мукофоти. А.г. адвокат томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган юридик ёрдам учун тўланадиган ҳақ. А.г. нинг миқдори мижоз б-н келишилган ҳолда белгиланади. Тўланадиган А.г. ишнинг якунига қараб ҳам белгиланиши мумкин ( ҳимоячи сифатида қатнашаётган ишлар бундан истисно). Ишнинг моҳияти ва натижасига, адвокатнинг қўшимча сарф–харажатларига қараб қўшимча гонорар тўланиши ҳам мумкин. А.г адвокатлик тузилмасининг ҳисобига ўтиши ва адвокатлик тузилмасининг квитанцияси б-н тасдиқланиши лозим. (муал. – Б.Саломович)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига