Yangi hujjatlar

АДВОКАТУРА

АДВОКАТУРА – адвокатларнинг уюшган кўнгилли жамоат ташкилоти. ЎзР Конс. 116-м. 2–қ. суд ва тергов ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланиши, фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатиши белгиланган. А. ташкил этиш ва иш тартиби қонун б-н белгиланади. ЎзР “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунида (1996 й. 27 дек.) таъкидланишича, А. ҳуқуқий муассаса ҳисобланиб, у адвокатлик фаолияти ҳамда хусусий адвокатлик амалиёти б-н шуғулланувчи айрим шахсларнинг мустақил, кўнгилли, касбий бирлашмаларини ўз ичига олади. Адвокатлик фаолияти б-н шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни белгиланган тартибда олган шахс ўз адвокатлик бюросини очиб, якка тартибда фаолият кўрсатишга ёхуд ихтиёрийлик асосида бошқа адвокатлар (шериклар) б-н ҳайъатлар ва фирмалар тузишга ҳақлидир. Адвокатлар бюро, ҳайъат ва фирмалари, шунингдек, адвокатлар бирлашмалари Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент ш. адлия бошқармалари томонидан ЎзР Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда рўйхатга олинади. Адвокатлар бюро, ҳайъат ва фирмаларини тузиш, улар тузилиши, штатлари, вазифалари, маблағ сарфлаш тартиби, раҳбар органларининг ваколатлари, уларни сайлаш тартиби ҳамда адвокатлар бюро, ҳайъат ва фирмаларининг фаолиятига доир бошқа масалалар уларнинг низомлари б-н тартибга солиб турилади. А. нотижорат ташкилотдир ва фаолиятни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади. А. маблағлари, давлат б-н А. ўртасидаги ўзаро муносабатлар ЎзР “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунида (1998 й. 25 дек.) белгилаб берилган. А.лар қонунда белгиланган тартибда адвокатларнинг жамоат бирлашмаларини тузиши мумкин (қ. Ўзбекистон Адвокатлар ассоциацияси). (муал. – Ғ.Абдумажидов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига