АДСОРБЦИОН–ЛЮМИНИСЦЕНТ УСУЛИ – ҳужжатнинг матнларига киритилган ўзгартиришларни қўшимча сўз, жумла, рақам ёзувлари, матннинг айрим қисмларини ўчириб, бўяб ёки бошқа суюқлик б-н беркитиб йўқотиш ҳолларини текширишда қўлланиладиган услуб. Унинг асосида люминисцент жараёнини кучайтириш б-н матн дифференциялаштирилади. Бу услуб қалбаки ҳужжатдаги олдинги ва кейинги киритилган ёзувлардаги штрихларнинг фарқини аниқлаштириш имконини беради. (муал. – Р.Алимова)