Yangi hujjatlar

АЙБСИЗ ҲОЛДА ЗАРАР ЕТКАЗИШ

АЙБСИЗ ҲОЛДА ЗАРАР ЕТКАЗИШ – агар шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англамаган, англаши мумкин ва лозим ҳам бўлмаган ёки унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етмаган ва ишнинг ҳолатларига кўра кўзи етиши мумкин ва лозим ҳам бўлмаган бўлса, бундай қилмиш айбсиз ҳолда содир этилган деб топилади. Субьектив казус б-н боғлиқ бўлган айбсиз ҳолда зарар етказиш мавжуд ҳолатнинг икки турини кўрсатиб ўтади: қилмишнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти англанмаганлиги ва ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқишининг олдини олиш имконияти йўқлиги. (муал. – Ш.Абдуқодиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига