АКУСТИК ИФЛОСЛАНИШ – шовқин, тебраниш, магнит майдонлари ва атроф табиий муҳитга бошқача салбий физикавий таъсир кўрсатиш киради. Атроф табиий муҳитни а.и.нинг объекти инсоннинг саломатлиги ва меҳнат қобилияти. Оддий шовқин бошқа физикавий таъсир каби цивилизация давридаги ҳаётнинг доимий хусусиятларидан бири. Тегишли ҳаёт даражасини таъминлашда маълум бир даражадаги таъсир кўрсатиш зарурий элемент ҳисобланади. Лекин физикавий таъсир кўрсатишда йўл қўйиладиган даражадаги меъёрларнинг бузилиши инсонга салбий таъсир кўрсатиб, унинг касал бўлишига, ақлий ва жисмоний меҳнат лаёқатини пасайишига олиб келади ва жиддий асаб, рак, юрак-томир, руҳий касалликларга сабаб бўлади. Юқори даражадаги физикавий таъсирда нафақат инсон, балки моддий бойликлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етказилади. Инсонга шовқин таъсирининг йўл қўйиладиган даражадаги меъёрлари децибаллда белгиланади. Оддий маиший шовқин 20 децибалл, шаҳар шовқини 30–40 децибалл, осмондаги самолётлар шовқини 50 дицебаллда бўлади. 90 децибаллга тенг бўлган шовқин инсон организмида оғриқни вужудга келтиради. Шовқиннинг йўл қўйилган даражадаги меъёрлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан санитар норма ва қоидаларида ўрнатилади. Шовқинга қарши ҳимоялаш чоралари, шунингдек, қурилиш меъёр ва қоидаларида ўз аксини топади. Мазкур қоидаларга риоя қилмаслик жавобгарлик ҳамда маъмурий олдини олиш (фаолиятни чеклаш ёки тўхтатиб туриш) чораларини қўллашга сабаб бўлади. Инсоннинг ва атроф табиий муҳитнинг шовқиннинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилишнинг яна бир йўналиши – бу ишлаб чиқариш жараёнларида ва транспортда экологик тоза, шовқинсиз технологияларни жорий қилиш. Шовқин деганда товушларнинг қулайлик даражасидан чиқиб кетган товушлари комплекси тушунилиши мумкин. (муал. – Н.Ражабов)