Yangi hujjatlar

БАГАЖ

БАГАЖ – жўнатиш учун идишга жойланган ва йўловчи томонидан ушбу транспорт воситаларида олиб кетиладиган буюмлар. Б. тушунчаси темир йўл ва автомобиль транспорти б-н боғлиқ низомларда белгиланади.

Мас., Вазирлар Маҳкамасининг 2003 й. 4 нояб.даги 482-сон қарори б-н тасдиқланган “Автомобиль транспортида йўловчилар ва Б.ни ташиш Қоидалари”га асосан ҳажми 60 см х 40 см х 20 сантиметрдан 100 см х 50 см х 30 сантиметргача бўлган ва узунлиги 150 сантиметрдан 200 сантиметргача бўлган буюмларни, шунингдек, ўлчамидан қатъи назар, оғирлиги 20 килограммдан ортиқ бўлган Б.ни олиб юриш тарифга мувофиқ ҳақ тўлаган ҳолда амалга оширилади.

Б.нинг жойланиши ва ташилиши йўловчиларга ва автотранспорт воситасига бирон–бир зарар етказиш имкониятини тўлиқ истисно қилиши керак. Багажни олиб юриш қиймати йўловчининг йўл ҳақи қиймати каби тартибда белгиланади. Б.ни ташиш б-н боғлиқ муносабатлар ФКнинг 39–бобида назарда тутилган. (муал. – И.Зокиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига