Yangi hujjatlar

БАЁННОМА ТУЗИШ

БАЁННОМА ТУЗИШ – Б. котиб томонидан суд мажлисининг ўзида ёки алоҳида процессуал ҳаракат амалга оширилганида мажлисдан ташқари тузилади. Ишда иштирок этувчи шахслар ўзлари иш учун аҳамиятли деб ҳисоблаган ҳолатларни Б.га киритиш тўғрисида илтимосномалар тақдим этишга ҳақлидирлар. Тарафларнинг, учинчи шахсларнинг ўзлари қўйган талаблардан бутунлай ёки қисман воз кечганлиги, қўйилган талабларга иқрорлиги, ишни келишув битими б-н тамомлаш тўғрисидаги аризалари Б.га киритилиб, тегишли бўлишига қараб, тарафларнинг бири ёки иккаласи томонидан имзоланади. Б. суд мажлиси тамом бўлганидан ёки алоҳида процессуал ҳаракат амалга оширилганидан кейин кечи б-н уч кунда раислик қилувчи ва суд мажлисининг котиби томонидан имзоланиши керак. Киритилган барча ўзгаришлар, тузатишлар, қўшимчалар ҳақида Б.да изоҳ берилиши лозим. (муал. – М.Мамасиддиқов

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига