Yangi hujjatlar

АЛДАШ ЁКИ ИШОНЧНИ СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ЙЎЛИ БИЛАН МУЛКИЙ ЗАРАР ЕТКАЗИШ

АЛДАШ ЁКИ ИШОНЧНИ СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ЙЎЛИ БИЛАН МУЛКИЙ ЗАРАР ЕТКАЗИШ – талон–торож аломатлари бўлмагани ҳолда алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли б-н мулкдорга анча миқдорда зарар етказиш (ЖК 170 м.). Айбдорга билдирилган ишончни суиистеъмол қилиш ёки алдаш ҳаракатлари б-н ҳали келиб тушмаган, лекин шартномавий ёки бошқа бирон–бир мажбуриятга мувофиқ мулк эгасига келиб тушиши лозим бўлган пул маблағлари ёки моддий бойликларни ўзи ёки бошқа шахслар фойдасига олиб, мулкдорга зарар етказади. Шундай қилиб, ушбу жиноятни содир этиш орқали келиб чиқадиган мулкий зарар мулкдорнинг тўғридан–тўғри зарар кўришда эмас, балки қўлдан бой берилган фойда ва олиниши лозим бўлган даромадда ифодаланади. (муал. – Ш.Абдуқодиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига