Yangi hujjatlar

БАНК ОМОНАТИ–ДЕПОЗИТИ

БАНК ОМОНАТИ–ДЕПОЗИТИ – талаб қилиниши б-ноқ ёки тўловни амалга оширувчи шахс б-н тўловни олувчи шахс ёхуд уларнинг қонуний вакиллари ўртасида келишилган муддатда фоизлар ёки устама ҳақ тўлаган ҳолда ёхуд бундай тўловларсиз ҳаммасини қайтариб бериш шарти б-н топшириладиган пул суммаси. Тарафлар ўртасидаги муносабатлар омонат шартномаси б-н тартибга солинади. Банк омонати шартномаси бўйича, омонатнинг туридан қатъи назар, банк омонатчининг талаби б-н омонат суммасини ёки унинг бир қисмини бериши шарт, юридик шахслар томонидан қайтариб беришнинг шартномада назарда тутилган бошқа шартлари асосида қўйилган омонатлар бундан мустасно. Агар омонатчи муддат тугагунга қадар ёхуд банк омонати шартномасида кўрсатилган бошқа ҳолатлар юз бергунга қадар қайтариб беришни талаб қилиш ниятида бўлса, у ўзининг бу ниятидан банкни омонатни олишни мўлжаллаётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши шарт. Муддатли омонатдан ташқари, муддат тугагунга қадар ёхуд банк омонати шартномасида кўрсатилган бошқа ҳолатлар юз бергунга қадар омонатчининг талаби б-н унга қайтарилган ҳолларда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, омонат юзасидан фоизлар тўланмайди. (муал. – А.Ли)

 

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига