Yangi hujjatlar

БАНК ТИЗИМИ

БАНК ТИЗИМИ – у ёки бу давлатда муайян бир тарихий даврда мавжуд бўлган турли шаклдаги банклар ва банк и-тларининг ўзаро боғлиқ бўлган мажмуи. Б.т.ларининг ўзига хос хусусияти, банк концентрацияси б-н бирга, уларнинг марказий, тижорат, инвестиция, ипотека, жамғарма ва б. банк муассасалари ва ташкилотлари шаклида кенг ихтисослашуви ҳисобланади. Бир томондан, омонатларни жалб этиш, фойдали ва ишончли мижозлар ҳамда юқори даромад олиш учун банклар ўртасида рақобат юзага келиши, иккинчи томондан, банклар фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни кучайтиришга интилиш мана шундандир. Жаҳон амалиётида б.т.нинг икки асосий моделидан фойдаланилади. Бу, биринчидан, сегментланган ва иккинчидан, универсал б.т.ларидир. Б.т.нинг сегментланган модели операция фаолияти б-н айрим турдаги молия ташкилотларининг функцияларини қонунчилик б-н қатъий ажратилишига асосланади. Бундай модель, мас., АҚШ ва Япония банк тизими учун хосдир. Универсал моделда банклар ва б. кредит ташкилотлари ҳар қандай турдаги банк операцияларини амалга ошириши ва мижозларга барча турдаги хизматларни кўрсатиши мумкин. Ушбу ҳолда қонун операцияларнинг айрим турларини амалга оширишда қандайдир чеклашларни назарда тутмайди. Б.т.нинг бундай модели, мас., Буюк Британияга хосдир. ЎзРнинг банк тизими кўрсатилган иккала модел хусусиятларини ҳам ўз ичига қамраб олади. Бир томондан, мамлакатимиз банк қонунчилиги банк фаолияти соҳасини қатъий белгилаб, банк операцияларининг аниқ турларини белгилаб беради ва уларнинг мажмуи банк фаолияти мазмунини ташкил этади. Иккинчи томондан, банкларга операцияларнинг бошқа турларини ҳам амалга ошириш учун рухсат берилиб, уларнинг рўйхати “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилган. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига